UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23

Легионерлар: Денисов голга ҳаммуаллифлик қилди Янгиликлар

Легионерлар: Денисов голга ҳаммуаллифлик қилди

Дам олиш кунларида Россия ва Украина чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Россия чемпионатида 4-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов тўп сурадиган Москванинг “Локомотив” клуби сафарда “Урал”ни мағлуб этди. “Темирйўлчилар”нинг уч голига мезбонлар фақатгина бир бора жавоб қайтара олишди. Эътиборлиси, меҳмонларнинг учинчи голи киритилган вазиятда Майконга тўпни айнан Виталий Денисов етказиб берганди. Таъкидлаш керакки, Денисов учрашувда 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.

“Урал” устидан қозонилган ғалабадан сўнг “Локомотив” тўплаган очколари сони 10тага етди ва улар айни вақтда турнир жадвалида “Зенит” ва ЦСКАдан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Украина чемпионатида ҳам 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов фаолият юритадиган “Ворскла” жамоаси бу турда ўз майдонида “Шахтёр”ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобтида дуранг ўйнади. Турсунов майдонга асосий таркибда тушиб, ўйинни тўлиқ ўтказди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика