UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Легионерлар: Аҳмедов тўлиқ ўйнади, Филипосян майдонга қайтди Янгиликлар

Легионерлар: Аҳмедов тўлиқ ўйнади, Филипосян майдонга қайтди

Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунларида хорижда тўп сураётган бир қатор легионерлар ўз жамоалари сафида тур учрашувларида майдонга тушишди.
РОССИЯ
2 май куни Россия Премьер-Лигаси 28-тур ўйинларига стар берилди. Премьер-Лига пешқадамларидан бири, Москванинг «Локомотив» клуби ўз майдонила чемпионат етакчиси «Зенит» клубини клубига қарши майдонга тушди 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. «Темирйўлчилар» ҳимоячиси Виталий Денисов учрашувнинг иккинчи бўлими 80-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилди ва ўйин якунига етгунича майдонда 10 дақиқа ҳаракат қилди.

Махачқалъанинг «Анжи» клуби сафида ўйнаётган Одил Аҳмедов, мазкур турда ўз майдонида Терек клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Анжи» йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

УКРАИНА
Украинаниг «Ворскла» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов, Украина Премьер-Лигаси 26-тур учрашувида сафарда Запарожьенинг «Металлург» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Учрашув «Ворскла»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган.

БАА

БАА Про-Лигаси вакили «Ал Шааб» клуби сафида тўп сураётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев 25-тур учрашувида ўз майдонида «Ал Шаржа» клубига қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, 71-дақиқада алмаштирилган. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур тур ўйинида жамоаси қайдномасига киритилмаган.

ХИТОЙ
3 май куни Хитой Суперлигасида ҳам 9-тур ўйинларига старт берилди. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов сафарда «Харбин» клубига қарши кечган учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйин 3:1 ҳисобида «Харбин» клуби ғалабаси билан тугаган.

«Лиаонинг» клубида ўйнаётган яна бир ўзбекистонлик ҳимоячи, Артем Филипосян эса, мазкур турда ўз майдонида «Гуижоу» клубига қарши кечган ўйиннинг иккинчи бўлими бошидан майдонга тушиб 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика