Леау "Реал" ва "Челси"га рад жавобини берди. Футболчи "Милан" билан янги шартнома бўйича оғзаки келишиб олган
26 апр 2023 21:04
Янгиликлар
Леау "Реал" ва "Челси"га рад жавобини берди. Футболчи "Милан" билан янги шартнома бўйича оғзаки келишиб олган
Ҳужумчига Европа грандларининг қизиқиши давом этмоқда.
"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау "Реал Мадрид" ва "Челси" клубларидан тушган таклифни рад этган – у "Милан"да қолишни истайди. "Милан" ва ҳужумчи ўртасидаги амалдаги шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
"Милан" ва Леау янги шартнома борасида оғзаки келишиб олишган. Леаунинг клубда қолишига сабаб бўлган энг муҳим факторлардан бири бу "Милан"нинг Чемпионлар лигасидаги иштироки бўлиши мумкин. Музокаралар ўзининг янги босқичига ЕЧЛ ярим финалидан сўнг киради. Футболчининг ўзи клубда қолиш борасида қарор қабул қилиб бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 6
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар