UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - КХДР 3:0  13 02:57Европа лигаси. "Лацио" Норвегия клуби тўсиғидан ўта олмади  2 02:45ДАҲШАААААТТТТТ!!! "Олд Траффорд"да супер камбэк, Магуайр қаҳрамон!  92 02:10"Сурхон" сўнгги дақиқаларда "Андижон" майдонида ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 01:59Конференциялар лигаси. "Челси" ярим финалда!  1 01:11U-17 Осиё Кубоги. Финал қачон бўлади?  5 00:13U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон КХДРни йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Саудия Арабистони гуруҳ босқичида мағлуб этилган  114 23:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  4 23:11Александр Хомяков: "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин футболчиларим бугун катта босимсиз ғалаба қозонамиз деб ўйлашди"  11 22:49Февзи Давлетов: "Учинчи голни анча олдин уришимиз керак эди"  11 22:18Родриго: "Истаётганимиздан анчагина йироқдамиз"  6 21:59Ўзбекистон кубоги. Драматик ўйинда "Сурхон" "Бобур Арена"да ғалабага эришди  50 21:22U-17 Осиё Кубоги финалига чиққан илк жамоа номи маълум!  17 20:37Ван Дейк қанча маош олади?  0 19:58ПСЖ Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида энг кўп мукофот пули ишлаб олди  27

Лапорта "Барселона" шунча пулни қаердан олаётганига жавоб берди Янгиликлар

Лапорта "Барселона" шунча пулни қаердан олаётганига жавоб берди

Президент танқидчиларга жавоб қайтарди.

"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта клубнинг трансферлар ойнасидаги ғайритабиий фаоллиги борасидаги танқидларга жавоб қайтарди. 

"Мен уларга шубҳаланиш имкониятини яратаман. Танқидчилар биз ҳеч нарса қила олмаймиз деб ўйлашганди. Аммо улар "Барса"нинг қудратини ва янги раҳбариятнинг режаларини билишмасди. Бу гаплар шунчаки бизнинг клуб ҳақида етарли маълумотга эга эмасликдан келиб чиқмоқда. "Барселона"да 120 йиллик тарих ва қимматли активлар бор. Биздаги активлар бошқа клубларникидан кўпроқ. 25 йиллик телевизион ҳуқуқлар учун биз 667.5 млн евро олдик. Мени тушунгандирсиз? Шу билан бирга, биз яхши иш олиб бормоқдамиз. 

Футбол кутиб турмайди. Бизнинг мухлислар юқори сифатга ўрганиб қолишган. Уларнинг талаблари бошқа клубларникидан юқори. "Барселона"да биздан кўпроқ нарса талаб қиладиган 400 млн мухлис бор. 

Ҳар ким ўзи нима қилиши кераклигини яхши билади. Мен бошқаларнинг ишига аралашмаяпман. Улардан ҳам шуни сўраган бўлардим. Майдонда ва майдон ташқарисида куришиб, якунда ким кўпроқ ва яхшироқ ишлаганини билиб оламиз", -дейди Жоан Лапорта. 

Маълумот учун, "Барселона" ушбу ёзда трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган клуб бўлиб турибди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика