Лапорта: "Барселона" ҳеч қачон де Йонгни "Челси"га таклиф қилмаган"
30 июл 2022 12:33
Янгиликлар
Лапорта: "Барселона" ҳеч қачон де Йонгни "Челси"га таклиф қилмаган"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта каталонияликлар ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг сотуви бўйича "Челси" билан музокара ўтказмаганини айтди.
"Биз ҳеч қачон де Йонгни "Челси"га таклиф қилмаганмиз. Йўқ, йўқ, ва яна бир марта йўқ.
Биз Тодд Бели билан Барселонада яхши овқатландик ва футбол ҳақида гаплашдик. У ғайриоддий инсон. "Челси" билан ҳеч қандай муаммо йўқ.
Шундай бўлиб қолдики, улар хоҳлаган айрим ўйинчилар билан биз шартнома имзоладик", — дейди Лапорта.
Фикрлар