
"Мураббий ва унинг ёрдамчилари бизни бу учрашувга яхши тайёрлашди. Хар доим ғалаба қозониб турганингда огоҳликни йўқотмасликка ҳаракат қиласан. Аммо сен инсонсан ва барибир бироз бўшашасан.
Биз 5:0 ҳисобида ютаётгандик ва ўйин тизгини бизда эди, шу сабаб бироз енгил нафас олдик. Жамоамиз олдинга катта қадам ташлади, чунки "Сити" Москвада дуранг ўйнади, аммо биз гуруҳдан чиққанимиз йўқ. Кейинги турда ҳам ғалаба қозонишимиз керак, шунда ҳаммаси яхши бўлади" - дейди футболчи.