Ла Лиганинг икки клуби Саулга даъвогарлик қилмоқда

Sherzod Nurmatov
31 янв 2023, 00:18
Испаниялик футболчи "матрасчилар"ни тарк этиши мумкин.

"Валенсия" ва "Севилья" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Football Espana" хабар бермоқда. "Кўршапалаклар" футболчи борасида "матрасчилар" билан музокараларни бошлаб юборган.

Испаниялик футболчи кам ўйин амалиётига эга бўлади. 28 ёшли хавбек жорий мавсум ҳар бир ўйинда ўртача 34 дақиқани майдонда ўтказмоқда.

Аввалроқ "Атлетико" Лукакуга даъвогар эканлиги айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›