

“Баъзи клублар маошларни қисқартириш бўйича ишларни давом эттириши лозим. Энг кўп зарар кўрганлар “Барселона”, “Реал” ва “Валенсия”. Мавсумни якунлаш учун Ла Лигадаги клубларнинг харажатларини қоплаш учун 490 млн евро етишмаяпти. Бироқ, ҳаммада вазият ҳар хил.
17 та клубдаги ҳолатни аниқладик. Кимгадир 100 млн, кимгадир эса 3 млн евро етишмаяпти. Масалан, “Валенсия” Чемпионлар Лигасида қатнашмаяпти ва клуб ўз футболчиларини сотгани учун танқид қилинмоқда. Улар ҳақиқатан ўйинчиларни сотишга мажбур бўлмоқда. “Барселона” эса мавсумни якунлаш учун футболчиларнинг маошини қисқартириши керак. Уларда бошқа илож ҳам йўқ”, дейди Тебас.



