UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3

КХДР терма жамоаси бош мураббийи бир йилга ОФК мусобақаларидан четлатилди Янгиликлар

КХДР терма жамоаси бош мураббийи бир йилга ОФК мусобақаларидан четлатилди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби - КХДР терма жамоаси бош мураббийи Юн Чон Су Осиё Футбол Конфедерацияси Тартиб-интизом Қўмитаси қарорига кўра бир йилга расмий мусобақаларидан четлатилди.
КХДР терма жамоаси бош мураббийи Юн Чон Су Жанубий Корея терма жамоасига қарши Осиё Ўйинлари финал учрашувидан сўнг ОФК регламентини қўпол равишда бузган ва ташкилот Тартиб-интизом Қўмитаси қарорига кўра бир йилга ОФК тасарруфидаги барча расмий мусобақалардан четлатилди.

Таъкидлаш жоиз, шимолий кореяликлар бош мураббийидан ташқари терма жамоаси футболчиси Ким Йонг Ил ҳам ташкилот Тартиб-интизом Қўмитаси қарорига кўра жазоланган. КХДР терма жамоаси футболчиси Жанубий Кореяга қарши Осиё Ўйинлари финал учрашувидан сўнг регламент ва тартиб-интизом қоидасини бузган ва 6 ойга расмий мусобақалардан четлатилган.

КХДР терма жамоаси бош мураббийи Юн Чон Су ва терма жамоа аъзоси Ким Йонг Ил ОФК Тартиб-интизом қарорига кўра ОК-2015 баҳсларида ҳам иштирок эта олмайдилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика