Кузяев "Гавр" сафидаги дебют голини урди
25 авг 2023 17:27
Янгиликлар
Кузяев "Гавр" сафидаги дебют голини урди
Россиялик хавбек Далер Кузяев Франция чемпионатида "Гавр" сафидаги биринчи голини урди.
Бу Лига 1"нинг 2-тури доирасидаги "Брест" қарши учрашувда юз берди. Кузяев ўйиннинг 52-дақиқасида гол уриб, ҳисобни тенглаштирди (1:1). Бироқ "Гавр" дурангни сақлаб қола олмади, "Брест" 56-дақиқада иккинчи голини урди ва якунда ғалабани тантана қилди.
Чемпионатнинг икки туридан "Гавр" 1 очкога эга ва жадвалнинг 13-поғонасини банд этиб туришибди.
Кузяев "Гавр"га шу ёз эркин агент сифатида ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар