Куртуа "Барселона"га қарши ўйиндаги 0:4 ҳисобини эслади
01 апр 2022 08:34
Янгиликлар
Куртуа "Барселона"га қарши ўйиндаги 0:4 ҳисобини эслади
"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа "Барселона"га учралган 0:4 ғисобидаги мағлубият ҳақида гапирди.
"ПСЖ билан ўйинда стадион қозон каби қайнаганди. Биринчи голимиздан кейин арена ақлдан озди ва бизни ғалабага чорлади. Бундай ўйинлар доим ёдда қолади.
"Барса" билан эса биз медалнинг орқа томонини ҳам кўрдик. Яхши ўйнай олмадик. Аммо одамлар охиригача қолиб, бизни қўллаб-қувватлашди. Биз фақат раҳмат айтиб, узр сўрай олдик.
Аммо ғалабага уч очко берилади ва бундай очколарни "Сельта"га қарши ўйинда ҳам олишимиз мумкин. Биз ҳалиям турнир етакчисимиз ва 9 очколик фарқимиз бор. Ўзимизга ишонамиз. "Барса" билан ўйин йўлимиздаги чуқурлик эди. Мавсумни доим ҳам идеал ўтказа олмайсиз. Баъзида уч марта дуранг ўйнагандан кўра, бир марта ютқазиб, уч очко йўқотган яхши", - деди "Реал" дарвозабони.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар