UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  2 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради Янгиликлар

Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради

Жюль Кунде машғуотларга кечикмаслик учун ёрдам сўради.

"Барселона" ҳимоячиси аввалроқ тактик йиғилишларга кечикиб келгани туфайли асосий таркибдан четлатилган эди. Бундай ҳолат уч марта – "Алавес", "Эспаньол" ва "Райо Вальекано"га қарши ўйинларда содир бўлган.  

"Барса" бош мураббийи Ханси Флик тартибга риоя қилиш масаласида қатъий позицияда. У бир дақиқа кечикиб келган ҳар қандай ўйинчини таркибдан чиқариб қўйишга тайёр.  

Mundo Deportivo хабарига кўра, яна кечикишларнинг олдини олиш учун Кунде жамоани сафарлар ва йиғинларда ҳамроҳлик қиладиган хавфсизлик хизмати ходимларидан Фликнинг тактик йиғилиши бошланишидан 15 дақиқа олдин унга эслатиб туришларини сўраган. Жюль мавсумнинг муҳим ўйинлари олдидан таваккал қилгиси йўқ.  

Айтилишича, франциялик бу муаммони ўзи ҳал қилишга уринган, аммо охир оқибат уни меҳмонхонадан чиқиш пайти келганини айтиб туришларини маъқул кўрган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика