Кунде шахсий шартнома бўйича "Челси" билан келишувга эришди
24 авг 2021 08:17
Янгиликлар
Кунде шахсий шартнома бўйича "Челси" билан келишувга эришди
"Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде "Челси"нинг шахсий шартнома борасидаги таклифини қабул қилди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, агар клублар келишувга эришишса, 22 ёшли футболчи "кўклар" билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди.
Миш-мишларга кўра, иккала томон ҳам трансфернинг барча деталлари борасида деярли келишувга эришишган, "Челси" испанларга 40 миллион евро атрофида тўлайди.
Француз ўтган мавсум "Севилья" таркибида барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар