Кулусевски: "Конте қойилмақом менталитетга эга"
20 фев 2022 19:43
Янгиликлар
Кулусевски: "Конте қойилмақом менталитетга эга"
"Ювентус"нинг швециялик ярим ҳимоячиси, айни пайтда "Тоттенхэм"да ижарада ўйнаётган Деян Кулусевски "шпорлар" бош мураббийи Антонио Контенинг иш фаолияти ҳақида гапирди.
"Антонио Конте қўл остида ишлаш ажойиб. У фақат ғалаба қозонишни хоҳлайди ва қойилмақом менталитетга эга. Унинг бошчилигидаги машғулотлар давомида ақл бовар қилмайдиган ишларни бажарамиз", – деди Кулусевски.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" ярим ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқига эга. Кулусевски кеча "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (3:2) янги жамоасидаги дебют голини урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар