Кулаётган Шквирин
17 авг 2021 17:30
Янгиликлар
Суперлига дебютанти мавсумни омадсиз бошлаганди. Хусусан мухлислар жамоанинг илк ғалабасини 12 тур кутишди. "Турон" чемпионатдаги дастлабки ғалабасини 12-турда "Металлург" билан ўйинда қўлга киритди.
Илк ғалаба тажрибали мураббий Игорь Шквирин даврида рўй берди. Олдинги мураббийлар қўл остида яйпанликлар ғалаба қозона олмаётганди. Футболда тажрибада гап катта. Игорь Анатольевичда йиллаб йиғилган тажриба бор, шу боис жамоани қандай тайёрлашни билади.
Бу мураббий қўл остида "Турон" 5та ўйин ўтказиб, умуман мағлуб бўлмади. Икки бор ғалаба қозониб, учта дуранг қайд этди. "Турон" "Металлург" билан "Сўғдиёна"ни мағлуб этган бўлса, "Машъал", "Андижон" ва "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади. Бунда эса албатта Шквириннинг қўшган ҳиссаси катта.
"Турон"нинг айниқса ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этиши кутилмаган воқеа бўлди. Чунки жиззахликлар бунгача сафарда фақат бир марта ("Насаф" билан ўйинда) мағлуб бўлишганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар