Криштиану Роналду қандай баландликдан гол урди?
04 апр 2018 10:29
Янгиликлар
Криштиану Роналду қандай баландликдан гол урди?
Кеча ЕЧЛ чорак финал дастлабки учрашувида Мадриднинг "Реал" клуби Туринда "Ювентус" жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
"Қаймоқранглилар" ҳужумчиси Криштиану Роналду "кекса синьора" дарвозасига фантастик гол урди. BeIN Sports хабар қилишича, португалиялик футболчи 2,23 метр баландликдан қайчи услубида Буффон дарвозасини ишғол қилди. Бу баландликдан урилган гол Роналдунинг фаолиятидаги рекорд эмас. 2013 йили ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" дарвозасига 2,93 метр баландликдан гол урган. Криштиану Роналду ЕЧЛ мусобақасида ҳар бир ўйинда гол урмоқда. Роналду мусобақа тарихида энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар