Криштиану Роналду: "Фердинанд "МЮ"га қайтишимга кўндиришга уринди ва ростдан ҳам бу ҳақида жиддий ўйлаб кўрдим"
14 янв 2014 15:29
Янгиликлар
Криштиану Роналду: "Фердинанд "МЮ"га қайтишимга кўндиришга уринди ва ростдан ҳам бу ҳақида жиддий ўйлаб кўрдим"
"Олтин тўп"ни топшириш маросимидан сўнг Роналду ўз интервьюсида ҳақиқатдан ҳам Рио Фердинанд уни "Олд Траффорд"га қайтишга кўндирмоқчи бўлганини тан олди.
"Рио билан бу ҳақида кўп гаплашганимиз рост. Рио менга акамдек, биз узоқ йиллар давомида "МЮ"да бирга ўйнадик ва унинг устига, бизлар қўшни ҳам эдик.
У жуда ажойиб йигит. Ростдан ҳам мени қайтишга кўндиришга уринди. Бу ҳақида ўзим ҳам кўп ўйладим. Чунки "Юнайтед" ҳали ҳам менинг юрагимда.
У ерда олти йил ўйнадим ва клубни ҳамон севаман. У ерда кўплаб дўстларим бор. Ҳаммасига омад тилайман", - деди португалиялик футбол юлдузи.

Фикрлар