UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2

Ковач “Айнтрахт”дан учралган йирик мағлубиятга тўрт нафар футболчини айблади Янгиликлар

Ковач “Айнтрахт”дан учралган йирик мағлубиятга тўрт нафар футболчини айблади

Аллақачон “Бавария”нинг собиқ устозига айланган Нико Ковач мюнхенликларнинг Бундеслига 10-турида “Айнтрахт”дан (1:5) учралган мағлубиятда жамоанинг тўрт нафар футболчисини айблади.

“Bild” нашрининг хабарига кўра, шанба куни жамоа учрашувни ўтказгач, якшанба куни эрталаб мураббий футболчилар билан йиғилиш ўтказган. Суҳбат давомида у “Айнтрахт”га қарши беллашувда тўртта футболчининг хатоларига урғу берган. Ковач Сержи Гнабрининг тўпни тез тез йўқотишини, Кингсли Команни эса жанговарлик қобилияти пасайганини айтиб ўтган. Тьяго Алькантара вақтини йиқилишлар билан ўтказган бўлса, Жером Боатенг аҳмоқона қизил карточка олганини таъкидлаб ўтган Ковач.

Эслатиб ўтамиз, мураббий ва футболчилар учрашуви куни 3 ноябрь куни эрталаб бўлиб ўтган бўлса, кечки пайт “Бавария” раҳбарияти Ковачнинг истеъфога чиқарилганини эълон қилганди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика