UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  7 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Косельни: "ЖЧ-2018да Франция терма жамоасига мағлубият тилаган эдим" Янгиликлар

Косельни: "ЖЧ-2018да Франция терма жамоасига мағлубият тилаган эдим"

Теглар :  Лоран Косельни
"Арсенал" ҳимоячиси Лоран Косельни Франция терма жамоасининг ЖЧ-2018даги ғалабасига бўлган муносабати ҳақида айтиб берди.

"Дидье Дешам сўнгги марта сентябрда, туғилган кунимда қўнғироқ қилди. Фақат мураббий эмас, кўпчилик хафсаламни пир қилди. Бу орқадан зарбадек гап. Яхши формада бўлсанг, дўстларинг кўп бўлади. Жароҳат олсанг, сен ҳақингда унутишади.

Франция терма жамоасининг мундиалдаги ғалабаси мен учун жароҳатданда кучлироқ зарба бўлди. Терма жамоага боримни берганман. 33 ёшдаман, икки Евро ва битта ЖЧда иштирок этдим. Ҳозир Франция терма жамоасида ажойиб авлод бор. Жароҳат қароримни ўзгартиргани йўқ, терма жамоадаги вақтим якунига етди.

Мен Франция кейинги босқичга чиқишини ва бир вақтнинг ўзида унинг мағлубиятини истаган эдим. Бу эгоистлик. Қандай қилиб Францияга мағлубият тилашинг мумкин дейишингиз мумкин. Аммо ўша пайт шуни ҳис қилганман" - дейди ҳимоячи.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика