UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  17 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173

Коронавирус эффекти: Отабек Шукуров Чироқчи халқи учун катта хайрияга қўл урди Янгиликлар

Коронавирус эффекти: Отабек Шукуров Чироқчи халқи учун катта хайрияга қўл урди

Айни дамда бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус пандемиясига қарши курашга ўзининг саховатли иши билан Отабек Шукуров ҳам қўшилди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда "Шаржа" клуби аъзоси Отабек Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлади.

Чироқчи туманидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган ва карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга Отабек Шукуров беғараз ёрдам қўлини узатмоқчи. Бугун футболчи Чироқчи бозоридан кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган 100 миллион сўмга яқин маҳсулотларни (картошка, гўшт, пиёз, ун-ёғ ва ҳоказо) харид қилган ва эртага уни муҳтож оилаларга тарқатишни бошлайди.

Саховатли ишга қўл урган ва ўзбек футболчилари ичида биринчилардан бўлиб ташаббускорлик қилган Отабек Шукуровга баракалла деймиз! Тасанно! 


Рейтинг: +117   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика