UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  1 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  3 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  5 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  3 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  9

Копа Америка-2019. Аргентина мағлубият билан бошлади Янгиликлар

Копа Америка-2019. Аргентина мағлубият билан бошлади

Копа Америка-2019 мусобақасининг илк турида Аргентина терма жамоаси имкониятни бой берди.

Бразилияда бўлиб ўтаётган Копа Американинг дастлабки тур учрашувлари старт олди. "B" гуруҳи вакили Аргентина терма жамоаси мусобақанинг илк ўйинини Колмубияга қарши ўтказиб 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин 71-дақиқада Рожер Мартинес жамоасининг дастлабки тўпини киритиб Колумбияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 86-дақиқага келиб Дуван Сапата ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. Месси жамоадошлари ҳарқанча ҳаракат қилмасин, вазиятни ўнглай олишмади. 

Аргентина навбатдаги учрашувни Парагвайга қарши ўтказади. Бугун гуруҳнинг иккинчи ўйини Парагвай - Қатар баҳси бўлиб ўтади. 

Копа Америка-2019. "B" гуруҳи. 1-тур

Аргентина - Колумбия 0:2

Голлар: Рожер Мартинес, 71. Дуван Сапата, 86. 

Аргентина: Франко Армани, Ренцо Саравия, Херман Пеццелья, Николас Отаменди, Николас Тальяфико, Жовани Ло Чельсо, Гидо Родригес (Гвидо Писарро, 67), Леандро Паредес, Анхель Ди Мария (Родриго Де Паул, 46), Лионель Месси, Серхио Агуэро (Матиас Суарес, 79). 

Колумбия: Давид Оспина, Стефан Медина, Ерри Мина, Давинсон Санчес, Вильям Тесильо, Вильмар Барриос, Хуан Куадрадо (Жефферсон Лерма, 64), Матеус Урибе, Хамес Родригес, Луис Мурьель (Рожер Мартинес, 14), Радамель Фалькао (Дуван Сапата, 81). 

Огоҳлантириш: Гидо Родригес, 42,  Ренцо Саравия, 52, Леандро Паредес, 55 - Радамель Фалькао, 19, Хуан Куадрадо, 60, Дуван Сапата, 87, Жефферсон Лерма, 90+4.  

Бош ҳакам: Роберто Тобар (Чили).

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика