UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Малайзия  0 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  2 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  11 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  4 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7

Конте "Лестер"га қарши учрашувдан олдинги фикрларини билдирди Янгиликлар

Конте "Лестер"га қарши учрашувдан олдинги фикрларини билдирди

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте Англия Кубоги 1/4 финали доирасида "Лестер"га қарши учрашувдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барселона"га қарши чиройли ўйин намойиш этиб, ЕЧЛдан чиқиб кетганимиз жуда ёмон бўлди. Бироқ бу футбол. Энди олдимизда бошқа турнирлар ва вазифалар бор. Бу учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, кучни сақлаб, бошқа ўйинларга ҳам олиб қўйишимиз керак.

Бу дунёнинг энг чиройли турнирларидан биридир. Ўтган мавсум бу мусобақанинг финалида "Уэмбли"да ўйнаганмиз ва мағлуб бўлгандик. Айни дамда бизда ярим финалга чиқиш имкониятларимиз бор.
"Лестер" жуда яхши жамоа, биз кейинги босқичга чиқа оламиз, бироқ бундай рақиб билан буни эплаш жуда қийин. Чунки бу клуб икки йил олдин АПЛда чемпионликни қўлга киритган. Уларнинг таркибида яхши савияли футболчилар жуда кўп ва сўнгги дақиқаларгача курашишга қодир.

Биз фақатгина Варди эмас, Ихеаначо ва Оказакиларга ҳам эътиборли бўлишимиз керак", - деди Конте.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика