Конте: "Куртуа Буффоннинг фаолиятини такрорлайди деган умиддаман"

Aslanov Jasurbek
31 дек 2016, 16:10
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте Тибо Куртуа ҳамда Жанлуижжи Буффон ўртасида ўхшашлик борлигини айтди.

"Уларнинг тарихи ўхшаш. Тибо Жижининг фаолиятини такрорлашига умид қиламан, чунки Буффон барча дарвларнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. У "Ювентус"да менинг жамоадошим бўлган, кейин эса мен унинг мураббийига айландим. Буффон футбол афсонаси, Тибо ҳам шундай бўлади деган умиддаман.

Тибо - "Челси" футболчиси ва унинг қолишини истайман. У биз билан жуда бахтли ва жамоада узоқ вақт қолишига ҳеч нарса ҳалақит қилмайди. Буни клуб раҳбарияти ҳал қилиши керак, аммо Тибо "Челси"да узоқ вақт қолишга ва афсонага айланишга муносиб" - дейди Конте.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com