Конте Гвардиолани мағлуб этиш бўйича энг яхши фоиз кўрсаткичга эга

Eldor Akmurzayev
20 фев 2022, 08:30
АПЛ 26-турида “Тоттенхэм” сафарда 3:2 ҳисобида “Ман Сити”ни таслим этди.

Бу Антонио Конте ва Пеп Гвардиола ўртасидаги қарама-қаршиликнинг бешинчиси бўлди. Аввалги 4 ўйин ҳам АПЛ доирасида ўтганди. Конте “Челси” бошқарувида 2016/17 йилги мавсум икки ғалабани қўлга киритган – 3:1 ва 2:1.

2017/18 йилги мавсум эса Гвардиола муваффақиятга эришганди – иккала учрашувда 1:0 ҳисоби.

Шу тариқа, италиялик мутахассис Пепни мағлуб этиш борасида энг яхши фоиз (60) кўрсаткичга эга. Ундан кейинги ўринда эса Юрген Клопп бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports