Конте фақат бир шарт билан "Челси"да қолади
08 мар 2018 15:10
Янгиликлар
Конте фақат бир шарт билан "Челси"да қолади
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте бир шарт билан жамоада ишлашни давом эттириши мумкин.
Жорий мавсумдаги бир қатор омадсизликлардан сўнг, ОАВда италиялик мутахассиснинг клубдан кетиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бироқ Лондон клуби эгаси Роман Абрамович Контени қолдиришга тайёр, аммо мураббий трансферлар ҳақида гапиришни бас қилиши лозим.
Олдинроқ кўклар устози молиявий жиҳатлар туфайли "Манчестер Сити" билан рақобат қилиш қийинлигини айтган эди. Клуб раҳбариятининг фикрича, бундай интервьюлар "Челси" имижига салбий таъсир кўрсатади.
Конте 2016 йил жамоага келганидан сўнг, Абрамович трансферлар учун 180 млн. фунт сарфлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар