UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  0 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  22 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  10 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2

Константино Вапораки: "Охирги икки мундиалда финалга чиқдик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз" Янгиликлар

Константино Вапораки: "Охирги икки мундиалда финалга чиқдик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Хорватияга қарши ўйиндан сўнг (2:0) Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Константино Вапораки сайтимизга интервью берди.

"Хорватияга қарши чиндан қийин ўйин ўтказдик. Хорватия сўнгги йилларда катта ўсишга эришди. Уларда етук ўйинчилар бор, бироқ биз ўз вазифамизни аъло даражада бажардик. Ҳисобда олдинда бўлсак, ўзимизни янада қулайроқ ҳис қиламиз ва бу ўйинни назорат қилишимизга замин яратади. Натижали адолатли бўлди.

Биз бошқа ўйинларга эътибор бермаймиз, фақатгина ўзимизга диққатимизни қаратамиз. Фақатгина рақиб жамоани ўрганиб, таҳлил қиламиз. Албатта, кўпроқ гол уриб, ғалаба қозониш гашти ўзгача, бироқ 2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳам ёмон эмас. Муҳими, кейинги босқич масаласини ҳал қилдик.

Тўғри, биз сўнгги икки мундиалда финалга қадар етиб бордик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз, балки босчиқма-босқич ҳар бир рақиб устида бош қотирамиз. Авваллари ҳам шундай анъана бўлган. Финалгача ўйинлар кўп, шу боис ҳозирда фақатгина кейинги босқич ҳақида бош қотиришимиз керак", деди Вапораки.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина чорак финалда Қозоғистонга қарши баҳс олиб боради. 

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика