Коман фаолиятидаги 20-совринга эга чиқди. У атиги 24 ёшда
24 авг 2020 02:18
Янгиликлар
Турнир финалида ғалаба тўпини киритган 24 ёшли ярим ҳимоячи Кингсли Коман профессионал фаолиятидаги 20-кубокни қўлга киритди.
Футболчи "Бавария"да 2015 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У немис клуби билан 5 марта мамлакат чемпионати, 3 мартадан Германия кубоги ва Суперкубкида зафар қучган.
"Ювентус"да Коман 2 марта А Серия, шунингдек, Италия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. ПСЖ билан 2 бор Франция чемпиони, бир мартадан Лига кубоги ва Суперкубокни ютган.
Фикрлар