UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Александр Крестинин: "Содда ва оддий футбол намойиш этдик. Яқин орада жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ"  1 00:00Евро-2024. Бельгия - Словакия 0:1  0 23:59Австрия — Франция 0:0 (Матнли трансляция)  0 23:43Вадим Абрамов: "Динамо" билан тўқнаш келадиган барча жамоаларнинг қизил карточкалари бекор қилинмоқда. Дастлаб "Олимпик" кейин эса "Андижон". "Сўғдиёна" ҳам бемалол қизил карточка олаверсин, барибир бекор қилинади"  5 23:28"Олимпик" - ОКМК 0:1  0 23:20Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик"  3 23:07Австрия - Франция. Таркиблар маълум  3 22:59"Евро"даги дастлабки сенсация! Словакия Бельгияни мағлубиятга учратди  31 22:34Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  8 22:20Евро-2024. Руминия - Украина 3:0  0 22:05Суперлига. "Локомотив" - "Динамо" 0:2  0 21:56Суперлига. Абрамов "Локомотив"ни мағлуб этди  17 21:05Суперлига. ОКМК «Олимпик»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди  17 19:53Евро-2024. Руминия Украинани йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:50"Милан" ҳимоячисини 100 млн еврога сотишга тайёр  2

Коллина ЖЧ-2022'да ўйинларга нега кўп вақт қўшиб берилаётганига тушунтириш берди Янгиликлар

Коллина ЖЧ-2022'да ўйинларга нега кўп вақт қўшиб берилаётганига тушунтириш берди

ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси, ўтмишдаги таниқли рефери Пьерлуижи Коллина жаҳон чемпионати ўйинларида нега кўп вақт қўшилаётганига муносабат билдирди.

“Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги Жаҳон чемпионатида биз қанча дақиқа компенсация қилиниши кераклигини аниқроқ ҳисоблашни бошладик. Одамларга тўртинчи ҳакам таблода олти, етти, ҳатто, саккиз рақамларини кўтарса, ҳайрон бўлмасликлари кераклигини тушунтиргандик.

Агар тоза ўйин вақтини кўришни хоҳласангиз, бунга тайёр туришингиз лозим. Учта голли учрашувни тасаввур қилинг. Одатда голни нишонлаш учун 1,5 дақиқа кетади ва орада 5-6 дақиқа йўқотилади.

Биз барчасини борича ҳисоблашни истаймиз. Бу борада Россияда муваффақиятга эришдик ва Қатарда ҳам бунга умид қилмоқдамиз”, дейди Коллина.

Эслатиб ўтамиз, Англия – Эрон (6:2) баҳси Жаҳон чемпионатлари тарихида асосий бўлими энг узоқ давом этган учрашувга айланди – 117 дақиқа. Бош ҳакам 1-таймга 14 дақиқа, иккинчисига эса 10 дақиқа қўшиб берди.

Рейтинг: +13   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика