UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  0 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  0 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  3 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  0 19:33РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди  1 19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  1 18:53Эшитдик-да! Рубин Хебай Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда  16 18:34Расман: Азизбек Амонов — "Нефтчи" аъзоси   7 18:00Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 17:46"Реал Сосьедад" Испания ёшлар терма жамоаси аъзосини сотиб олади  1 17:21Эшитдик-да! Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди, у Суперлиганинг бошқа бир грандига ўтади  23 16:56Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда  7 16:33Фабрицио Романо: Калафьорининг "Арсенал"га трансфери яқин кунларда ҳал бўлади  2 16:05"Навбаҳор", "Пахтакор" собиқ футболчиси Вячеслав Понамарёв ҳозир қаерда?  9 15:39"Раҳмоналиевни "Рубин"га Леонид Слуцкий таклиф қилган". Умаралининг агенти унинг "Рубин"га ўтиши ва адаптацияси ҳақида  1

Суперлига. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги марказий ўйинда кучлар тенг келди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги марказий ўйинда кучлар тенг келди

Суперлига 11-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Навбаҳор" ўйини якунланди.

"Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:0

16 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов 

Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Санжар Назаров

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Тимур Гайнуллин 

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Бекзод Арипов

"Пахтакор": 35. Павел Павлюченко, 2. Беҳрузбек Асқаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 10. Драган Черан (с), 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Достонбек Ҳамдамов, 22. Умар Адҳамзода (7. Хожиакбар Алижонов, 90+5), 27. Сардор Собирхўжаев (18. Саидумархон Саиднуруллаев, 85), 31. Муҳаммадали Усмонов (8. Диёр Холматов, 76), 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: 12. Владимир Назаров, 11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 19. Суннатилла Пойонов, 20. Дилшод Абдуллаев, 33. Дониёр Абдуманнопов, 80. Беҳруз Ўктамов.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов (8. Сияваш Ҳақназари, 85), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (17. Русланбек Жиянов, 56), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе (33. Шодиёр Шодибоев, 69), 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов (6. Иброҳим Йўлдошев, 69).

Захира: 12. Александр Лобанов, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдулхаев, 27. Озодбек Ўктамов, 71. Наврўзбек Иминжонов.

Огоҳлантириш: Сардор Собирхўжаев (33), Умар Адҳамзода (58), Жамшид Болтабоев (64), Фарруҳ Сайфиев (76), Шодиёр Шодибоев (90+4).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Ҳожиакбар Алижонов жароҳатидан фориғ бўлиб, майдонга қайтди.

90+4. Азмиддиновнинг оёғига шикаст етказгани учун ҳакам Шодибоевга дорилар рецепти ёзилган сариқ қоғозни кўрсатди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

89. Мезбонларнинг узатмалари пойтахтда тирбандликда қолган машиналар сингари ўз вақтида манзилига етиб бора олмаяпти.

85. Иккала жамоада биттадан ўзгариш содир бўлди.

81. Навбатдаги тўқнашув содир бўлди. Бугун яшил автобусларда учраётган сингари тўқнашувларга тез-тез гувоҳи бўляпмиз. 

78. Собирхўжаев тепган тўп баландликка йўналиш олиш бўйича Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.

76. Сайфиев рақиб футболчисига нисбатан қоидабузарлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

75. Гол кўрадиган вақтимиз чўзилмоқда. Футболчилар ҳам худди шаҳримиздаги қурилиш ишчлари сингари жараён қачон тугашини билишмайди.

72. Ҳозирги вазиятда футболчилар бир ерга жамланиб олишди. Йўқ, бу ерда текин музқаймоқ тарқатишаётгани йўқ, балки ўйин қоидаси бузилиши борасида баҳслашишмоқда.

69. "Навбаҳор" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

Танаффусда "Пахтакор" футболчиси Ҳожиакбар Алижонов ва "Навбаҳор" ўйинчиси Фарруҳ Сайфиев суҳбатидан:

— Бугунги айёмда не атайсан менга?

— Гол урмайман, шудир ҳайитлик сенга!

66. Хавфли вазият! Мезбонларнинг яна бир ҳужуми голга айланмади.

64. Жамшид Болтабоев огоҳлантирилди.

63. Хавфли вазият! Чераннинг зарбаси "Навбаҳор" дарвозасининг пешонасини ғурра қилди.

58. Адҳамзода рақиб дарвозабонига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

56. "Навбаҳор"да ўзгариш: Собиржонов ўрнига Жиянов майдонга туширилди.

54. Чераннинг зарбаси голга айланиши учун бутун бошли физика қоидаларини ўзгартиришга тўғри келади.

49. Мезбонларнинг ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, бироқ Адҳамзода радарга тушадиган тезлик намойиш эта олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Тайм якунланди.

45+4. Хавфли вазият! Искандеровнинг жаримадан йўллаган зарбасини Павлюченко қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Чераннинг олисдан йўллаган зарбасини Юсупов қайтарди, қайтган тўпни мезбонлар вакили ўзига бўйсиндира олмади. 

38. "Навбаҳор"нинг ҳужуми ён ҳакамнинг байроғини ЙПХ ходими сингари ҳаракатлантириши натижасида тўхтаб қолди.

33. Собирхўжаев марказий учрашувга Ван Дамм иштирокидаги фильмни томоша қилган ҳолда тайёрланган кўринади. Оёқлари билан рақиб кўрагини ерга тегишига мажбур қилган "Пахтакор" ярим ҳимоячисининг бу ҳаракатларини ҳакам беэътибор қолдирмади.

31. Хавфли вазият! Жокичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Павлюченко моҳирлик билан қайтарди. "Пахтакор" дарвозабони мен таҳсил олган институт қоровулини эсалтиб юбормоқда. Унинг рухсатисиз пашша ҳам дарвозадан нарига ўта олмасди.

30. Собиржоновнинг узатмасидан сўнг Собирхўжаев Рюдигернинг Европа чемпионатидаги голини айнан такрорлашига бир баҳя қолди.

26. Сўнгги 5-10 дақиқада ўйин сурати стадиондаги интернет тезлиги билан бир хил кўринишда деб бемалол айтишим мумкин.

24. Футболчилар томоқларини ғарғара қилиб олишмоқда.

19. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпга рақиб жарима майдонидаги Искандеров зарба йўллади, бироз ноаниқ кўриниш олди.

Матнли трансляцияни ўқиб бораётганлар Ўзбекистон терма жамоасининг барча футболчилари ва мураббийларининг дастхатлари туширилган тўпни ютиб олиши мумкин. Батафсил маълумот БУ ЕРДА

15. Бугунги ўйин нафақат тур, балки чемпионатнинг марказий учрашувларидан бири бўлишига қарамасдан, трибуналар тўлмаган. Эҳтимол, томошабинлар коммунал тўловлар сингари ошган чипта нархи туфайли стадионга ташриф буюра олишмагандир.

10. Ҳаётда рақиблардан бир қадам олдинда бўлган яхши, бироқ футболда бу яхшиликка олиб келмайди. Ҳамдамовнинг "Навбаҳор" дарвозасига урган голи инобатга олинмади. 

8. Чераннинг зарбасига меҳмонлар қўшалоқ зарба билан жавоб қайтарди.

5. Искандеров учрашувдаги дастлабки зарбага муаллифлик қилди. "Навбаҳор" ҳимоячиси учрашувга кечикаётган мухлисларни гол томоша қилишдан бебаҳра қолдирмасликка қарор қилди.

1. Учрашув бошланди. Кўрамиз, бугунги Ҳайит айёми муносабати билан қайси жамоанинг ғалаба учун асраб қўйган қўчқори ўзининг сўнгги кунини ўтказар экан.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" футболчилари тўқ бинафшаранг, "Навбаҳор" ўйинчилари оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

+29   
16 июн 22:01:14
Бектошев
Шахбоз беғамов, сан умринг ғаламисликда ўтиб кетади, Нима эди, бугун Мехмонлар осон ютиб кетади деганмидинг кўтвачча, хали кўп ачиштиради
+25   
16 июн 22:07:00
nerazzuri
Иккала жамоа хам муносиб курашди лекин Галабага факат Пахтакор хаклирок Эди , Навбахор Сал Кам Узбекистан термаси ахир , Майли иккинчи даврадан Журакузиев , Ибрагимов , Буриев ва Махамаджонов Пахтакорни сезиларли кучайтиради...
+22   
16 июн 20:26:04
KhaDJii ФК “ПАХТАКОР”
Пахтакор - Пахтакор2)))
+19   
16 июн 19:33:29
Muhammadxon Mamatov
Пахтакордан ғалаба кутамиз омад!!!
+17   
16 июн 21:59:38
Бектошев
Пахтакор ни шу холатида хам қўрқиб ўйнаяпсанми, энди мавсум охирида йиғлаб юрманглар энди
+17   
16 июн 19:41:53
Лацио Пахтакор
Ассалому алейкум фанатдошлар? Барчага ҳайит байрами муборак бўлсин. Бугунги ўйинда Навбаҳор таркиб ва тажриба жихатидан кучли, лекин биз умид қиламизки бугун ижобий натижа кутиб қоламиз севимли клубимиз Пахтакордан.
+15   
16 июн 21:46:18
KhaDJii ФК “ПАХТАКОР”
Muhammadmaruf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сан нимага жириллаяпсан шилта? Ё стадионни амакинг қурган-у, аканг унинг директорими? Авваллари ота-бобом киришни орзу қилган стадионлиги рост, чунки унда ҳалол меҳнат, жозибали ўйинлар бўлган. Ҳозир эса наҳсбосган, шунча майдонни беҳуда банд қилиб ётган кераксиз бир иншоот бу! Бугунги қилиқ ўзини ҳам, рақибнинг ҳам мухлислари устидан тупуриш эмас, балки сийворишдир.
Санга охшаган Шилта лар кирмаслиги учун 100 минг килиб койилган)
+15   
16 июн 20:43:37
Botir Saidov -1975
Muhammadmaruf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бугунги ўйинни кўриш учун Пахтакор стадионига бордим. Билет нархи 100 минг сўм экан. Инсофингга қурт тушсин сенларни. Ўзи сассиқ стадионингга зоғ кирмайди-ю, бир икки минг мухлис келиб қолганда охиригача тиқ мешкайлар. Стадионинг ёниб кули кўкка соврулсин футбол кушандалари
San qaysi stadionni sassiq divossan ota bobongga kiriş orzu bògan vaqtida şu stadionga...ikkala jamoa muxlislari orasiga kirvolib xammayyoqni òzinga òxşatib sasitib yurma sassiq..
+13   
16 июн 21:58:30
Бектошев
Қўли билан қайтардику қани итваччалар гапирмисанларми
+12   
16 июн 20:45:38
Botir Saidov -1975
Muhammadmaruf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бугунги ўйинни кўриш учун Пахтакор стадионига бордим. Билет нархи 100 минг сўм экан. Инсофингга қурт тушсин сенларни. Ўзи сассиқ стадионингга зоғ кирмайди-ю, бир икки минг мухлис келиб қолганда охиригача тиқ мешкайлар. Стадионинг ёниб кули кўкка соврулсин футбол кушандалари
Ismimga monand bòl Muxammad ekan isming sòkolmadim...sasima ukam
+12   
16 июн 20:38:33
KhaDJii ФК “ПАХТАКОР”
Muhammadmaruf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бугунги ўйинни кўриш учун Пахтакор стадионига бордим. Билет нархи 100 минг сўм экан. Инсофингга қурт тушсин сенларни. Ўзи сассиқ стадионингга зоғ кирмайди-ю, бир икки минг мухлис келиб қолганда охиригача тиқ мешкайлар. Стадионинг ёниб кули кўкка соврулсин футбол кушандалари
Кириш мажбурий деган жойи йок!!! Нархни 20минг или 30 минг килиб 10 минглаб маданиятсиз мухлисларни киргизгандан кора, 100 ммнгдан 100та маданиятли мухлисларни киргани макул бизга:)
+11   
16 июн 22:32:51
Ahatjon Ismatov
Xullas yaqinda Paxtakor bilmiman 8 yo 9 o'rindamidi tepada yurgan kamandani muxlislari Paxtakorni mensishmayotgandi o'shanda aytgandim o'zlaringda bo'linglar mayli chempion bo'linglar lekin shunga loyiq bo'linglar deb Paxtakor muxlisiman lekin to'g'risi buyil boshqa yangi chempion bo'lsa biz xafa bo'maymiz bizga yetarli chunki biz baribir yana qachondur Paxtakor chempion bo'lishga ishonamiz bu gapni o'tgan yiliham aytgandim o'shandayam xuddi shunaqa gap so'zlar bo'lgandi va oxirida yana Paxtakor chempion bo'lgandi endi xulosa chiqaringlar
+11   
16 июн 22:13:38
Бектошев
Далбаёб, қанақа интига мактаб болларни ютиш қўлларингдан кемаяптику ниманнга кар кар қиласан
+11   
16 июн 21:27:38
Botir Saidov -1975
Kaha1976 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фикрингизга тўлиқ бўлмасада қўшиламан. Лекин Осиё элит чемпионлар лигасида жамоани кучайтирмаса бўлмайди.
Şundoq xam kuçlimoz...elita içida yòqolib qolmaydi PAXTAKOR!!!
+11   
16 июн 20:59:25
Andijon&M_Yu
Пахтакорга омад...!!! Йирик хисобда галаба козонсин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика