UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  96 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Гуанчжоу Эвергранд" ярим финалда "Барселона" билан ўйнайди Янгиликлар

Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Гуанчжоу Эвергранд" ярим финалда "Барселона" билан ўйнайди

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган "Америка" ва "Гуанчжоу Эвергранд" клублари ўртасидаги ўйин якунига етди
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди ва унда ҳисоб очилмади. Танаффусдан сўнг Орибе Пералта гол уриб "Америка"ни олдинга олиб чиқди. 80-дақиқада захирадан майдонга тушган Зенг Лонг ҳисобни тенглаштирди. Барча пенальтилар сериясини кутаётган бир вақтда ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг охиргисида Паулиньо бурчакдан оширилдан тўпни мексикаликлар дарвозасига йўллаб "Гуанчжоу"га ғалаба келтирди - 2:1.

Луиз Фелипе Сколари бошчилигидаги Хитой клуби ярим финалда Испаниянинг "Барселона" клубига қарши ўйнайди.

Бугун соат 15:30да старт оладиган иккинчи чорак финалда Япония чемпиони "Санфречче Хиросима" клуби Африка чемпиони Конгонинг "Мазембе" клуби билан ўйнайди. Бу учрашув ғолиби ярим финалда Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби билан баҳс олиб боради.


1/4 финал

13 декабрь
"Америка" (Мексика) - “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) 1:2
Ҳакамлар: Йонас Эрикссон, Матиас Класуниус, Даниэль Варнмарк (барчаси Швеция), Неант Алиум (Камерун)
Голлар: Пералта 55 - Зенг Лонг 80, Паулиньо 90+2.
"Америка" (Мексика) - Мойсес Муньоз, Паоло Голтц, Мигел Самудио, Андрес Андраде, Дарио Бенедетто (Освалдо Мартинез, 81), Пабло Агуилар, Рубенс Самбуеза (С), Хосе Герреро, Пол Агуилар, Орибе Пералта, Карлос Кинтеро (Мичел Арройо, 83).

“Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) - Ли Шуаи, Занг Линпенг, Фенг Ксиаотинг, Паулиньо, Элкесон (Ю Ханчао, 79), Зенг Зи (С), Рикардо Гоуларт, Хуанг Бовен (Гао Лин, 66), Зоу Зенг, Ким Йонг Гвон, Робиньо (Зенг Лонг, 46).
Огоҳлантириш: Фенг Ксиаотинг 88


 
Мусобақа тақвими:
Ўтиш босқичи
10 декабрь 15:45
“Санфречче Хиросима" (Япония) - "Окленд Сити" (Янги Зеландия) 2:0

1/4 финал
13 декабрь 12:00
1) "Америка" (Мексика) - “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) 1:2

13 декабрь 15:30
2) "Мазембе" (Конго) – “Санфречче Хиросима" (Япония)

Бешинчи ўрин учун
16 декабрь 12:30
"Америка" (Мексика) - Чорак финал 2 мағлуби

Ярим финал
16 декабрь 15:30
Чорак финал 2 ғолиби - "Ривер Плейт" (Аргентина)

17 декабрь 15:30
"Барселона" (Испания) - “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой)

Учинчи ўрин учун
20 декабрь 12:00
Ярим финал 1 мағлуби - Ярим финал 2 мағлуби

Финал
20 декабрь 15:30
Ярим финал 1 ғолиби - Ярим финал 2 ғолиби
 

Барча соатлар Тошкент вақти билан берилган.
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика