UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди  11 01:34Мбаппе Олимпиадада иштирок этиш масаласига узил-кесил нуқта қўйди  1 01:10Рўзиқул Бердиев: "Дастлабки дақиқада юзага келган вазиятимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди"  14 00:51"Сўғдиёна" ёрдамчи мураббийи: "Иккита четлатишдан сўнг ҳам ғалабани сақлаб қолишгани учун йигитларга рахмат айтаман"  9 00:36Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди. Сиаваш Ҳақназарий ҳозирча жамоага киришиб кета олмаяпти"  12 00:20Евро-2024. Словения - Дания 1:1  0 23:50Максим Шацких: "Пахтакор"ни совринли ўринлар қизиқтирмайди. Бизга фақат чемпионлик керак"   8 23:27ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Астана"дан устун келди. Умаров 62 дақиқа ўйнади, Яхшибоев эса...  0 23:15Евро-2024. Польша - Нидерландия. 1:2   0 22:52Эриксен Еврога қайтган учрашувда Дания Словения билан дуранг ўйнади   9 22:43Жокич Сербиянинг ғалабасига ишонмоқда. Черандан бошқача тахмин  3 22:31Суперлига. "Сўғдиёна" - "Насаф" 1:0  4 22:21Ҳожиакбар Алижонов 155 кун ўтиб майдонга қайтди  12 22:10Суперлига. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0  6 22:05Суперлига. "Сўғдиёна" "Насаф"ни мағлуб этди, жиззахликлар ўйинни 9 киши бўлиб якунлашди  115

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург" Янгиликлар

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"

Шунингдек, турнирда қатнашадиган Осиё футбол конфедериясининг яна бир жамоаси номи эълон қилинди.

2025 йил АҚШда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги жамоалар номи маълум бўлди.

Европа клублари учун ажратилган 12 та квотанинг сўнггиси Австриянинг "Зальцбург" жамоасига насиб этди.

Аслида ушбу йўлланма жорий йилги Европа Чемпионлар лигаси ғолибига тақдим этилиши керак эди, бироқ мусобақа ярим финалига йўл олган тўрт гигантнинг барчаси жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқиб улгуришган. Шу боис, мазкур ўрин сўнгги тўрт йил ичида энг натижа кўрсатган ва ҳали мундиалда иштирок этмаган жамоага тақдим этилиши кўзда тутилганди. Мамлакатлар бўйича тақсимланган лимитлар сабаб Австрия клубидан юқорироқда турган баъзи клублар Америкага бора олмайди.

Шунингдек, Осиё футбол конфедериясидан Жанубий Кореянинг "Ульсан Хёндэ" клуби қитъа жамоалари орасида энг яхши коэффициентга эга бўлгани сабабли мусобақага йўл олади. Яна бир чипта эса Осиё Чемпионлар лигасининг жорий йилга ғолибига туҳфа этилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
19 апр 14:52:19
Davronbek Abduvaliev
Осиёга фақат иккита ўринми. Осиёдан олдин хам икки жамоа қатнашарди, мезбон давлат жамоаси ва ОЧЛ ғолиби. Янги ташкил этилган ЖЧ да хам осиёдан иккита клубми, ёки яна ўринлар борми осиё клубларига.
   
19 апр 14:52:06
Davronbek Abduvaliev
Осиёга фақат иккита ўринми. Осиёдан олдин хам икки жамоа қатнашарди, мезбон давлат жамоаси ва ОЧЛ ғолиби. Янги ташкил этилган ЖЧ да хам осиёдан иккита клубми, ёки яна ўринлар борми осиё клубларига.
   
18 апр 21:21:01
Muhammadjon Jasur o‘g‘li
Uuuuuu bofladinku...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика