UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:50Клаудио Раньери Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 09:21«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин  0 08:53Месси келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  11 08:25АПЛдаги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди  1 07:56ОКМКнинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:20Англия кубоги. Асенсионинг дубли «Астон Вилла»ни кейинги босқичга олиб чиқди, Рэшфорддан навбатдаги ассист  4 02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  2 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  28 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  29 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  3 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  3 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  31 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  19

Эриксен Еврога қайтган учрашувда Дания Словения билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Эриксен Еврога қайтган учрашувда Дания Словения билан дуранг ўйнади

Евро-2024 "С" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Словения ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Учрашув тафсилотлари билан ушбу саҳифа орқали онлайн тарзда танишиб боришингиз мумкин бўлди. 


Евро-2024, C гуруҳи, 1-тур

Штутгарт, "MHP Arena"

Словения - Дания 1:1 

Голлар: Эриксен 17, Янжа 77.

Словения – Облак, Стоянович (Вербич, 67), Карничник, Дркушич, Бийол, Янжа, Брекало, Куртич, Гнезда-Черин, Элшник (Горенц-Станкович, 76), Шпорар, Шешко, Млакар (Целар, 75).

Дания – Шмейхель, Ба, Вестергор, Кристенсен, Андерсен, Кристиансен (Мэле, 78), Эриксен, Хейбьерг (Нергор, 84), Юлманд (Дилэйни, 89), Винд (Дольберг, 83), Хейлунд (Поульсен, 83).

Огоҳлантиришлар: Юлманд (49), Стоянович (53), Целар (84).

- - - - - - - - - 


90+4. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Жамоалар 1 очкога эга чиқишди. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшди. 

86. Дания қисқа паслар эвазига олдинга ўтмоқда. Якуний зарбани эса Облак ушлаб олди. 

84.Целар Эриксенга нисбатан қоидани бузгани учун сариқ карточка олди. 

82. Данияда учта ўзгариш: Хейлунд ўрнига Поульсен, Винн ўрнига Дольберг, Хейберг ўрнига Нергор майдонга тушди.

81. Зарбаааа!!! Шпорар ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Словениядан камбэк бўлишига оз қолди!

77.ГОООООЛ!!!! Эрик Янжаааа!!!! Унинг тепган тўпи рақиб футболчисига тегиб рикошет орқали Шмейхель дарвозасига бориб тушди - 1:1!

75. Словенияда ўзгаришлар: Элшник ўрнига Горенц-Станкович, Млакар ўрнига Целар майдонга тушди.

74. Зарбаааа!!! Шпорар жаримадан етказиб берилган тўпга зарба берди ва дарвоза томон кетаётган тўп йўналишини ўзгартириб юборди. 

71. Виннинг боши билан берган зарбаси ноаниқ. 

67. Словения сафида Стоянович ўрнига Вербич майдонга тушди. 

66. Энди Словениядан ҳужуууум!!! Гнезда-Чериннинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ. 

65. Ухххх! Даниядан яна ҳужум. Сал қолишига озгина қолди! 

63. Ўйин темпи бироз тушди. Ҳозирча ёрқин вазиятлар кўрмаяпмиз.

57. Тўп назорати Данияда. Словения эса ҳимояланмоқда. 

53. Стоянович Хёйбьергга нисбатан қўпол ўйин учун огоҳлантирилди. 

53. Словения пенальти тепиши мумкин эди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди ва пенальти йўқлигини қайд этди. 

49. Юлманд Шешкога нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Яна Дания. Яна Эриксен! Бироқ Кристианнинг зарбаси жуда ноаниқ...

38. Словения олдинга ўтди. Бироқ якунда яна "оффсайд" қайд этилди. 

34. Дания яна босим уюштирмоқда. Кристиан Эриксен ажойиб тарзда ҳаракат қиляпти. 

28. Эриксендан бурчак зарбаси. Облак ўз ўрнида.

25. Ухххх... Словения вакиллари олдинга ўтишганди. Лекин бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

Ёдингизда бўлса аввалги Европа чемпионатида Кристиан Эриксеннинг юраги тўхтаб қолганди. Ўшандан сўнг Кристиан яна ушбу мусобақага қайтди ва қайтишни гол билан нишонлади. Ўша кунга роппа-роса 1100 кун бўлибди!


17. ГОООООЛЛЛЛ!!! Кристиан Эриксен!!! Винн ўнг қанотдан тўпни Эриксенга етказиб берди. Тажрибали Кристиан эса тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб олди ва рақиб дарвозасини ишғол этди! 

15. Зарбаааа!!! Словения футболчиси Шешконинг берган зарбаси жуда хавфли кўриниш олди. 

9. Эриксеннинг бурчакдан оширган зарбаси самарасиз бўлди. 

6. Энди Словения ҳам олдинга ўтди. Дания ҳимояланмоқда.

2. Дания дастлабки дақиқаларда "штурм" уюштирмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Давлат мадҳиялари янграмоқда.

-Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Евро-2024 доирасида Словения ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз. 



Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади. 

Словения

Эрик Йирка - 77'

Чемпионат Европы. Группа C . 1-тур

16/06/2024, 22:00

1
:
1
Тугади

Дания

Кристиан Эриксен - 17'

Стадион: MHPArena, 54000 томошабин

Бош ҳакам: Sandro Schaerer

45'
90'
53'  Петар Стоянович
67'  Петар Стоянович (Беньямин Вербич)
75'  Ян Млакар (Йон Горенц-Станкович)
75'  Тими Элшник (Жан Целар)
77'  Эрик Йирка
84'  Жан Целар
90'  Андраж Шпорар (Ясмин Куртич)
90'  Беньямин Шешко (Давид Брекало)
17'  Кристиан Эриксен
17'  Йонас Винд
49'  Мортен Юлманд
78'  Виктор Кристиансен (Йоаким Меле)
83'  Расмус Хойлунд (Юссуф Поульсен)
83'  Йонас Винд (Каспер Дольберг)
83'  Пьер-Эмиль Хейбьерг (Кристиан Нергор)
89'  Мортен Юлманд (Томас Дилейни)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика