

Мазкур учрашувдан аввал "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Йован Жокич ва "Пахтакор" етакчиси Драган Чераннинг тахминлари билан қизиқдик.
Йован Жокич - Қийин ўйин бўлади. Англия мусобақанинг энг яхши жамоаси. Майли, 1:0 ҳисобида Сербия ғалаба қозонади. Сербия ҳимояда мустаҳкам ўйин кўрсатишига ишонаман.
Драган Черан - Вазиятга реал қараш керак. Рақиб Англия, тахминим 0:3. Гуруҳ жуда қийин. Мен мухлис сифатида ҳеч қандай имконият кўрмаяпман. Агарда айтганларим тескари рўй берса фақат хурсанд бўламан.



