Клоппнинг "Атлетико"га қарши ўйиндан сўнг берган интервьюси (тўлиқ)
12 мар 2020 11:39
Янгиликлар
Клоппнинг "Атлетико"га қарши ўйиндан сўнг берган интервьюси (тўлиқ)
"Ҳисоб 2:1 кўринишига келиши ёқимли ҳолат эмас эди, аммо таблодаги 2:2 ҳисоби биз учун каттароқ муаммога айланди. Иккинчи ўтказиб юборилган голдан сўнг футболчилар чарчаб қолишган эди. Ўйиннинг асосий вақтида қилган ишларимиз кейинчалик қийинчилик билан қилинди. Узатмаларимиз биз хоҳлагандек бўлмади. Мен жамоанинг ўйинидан мутлақ мамнунман. Бундай рақибларга қарши ўйнаш қийин. Мен уларнинг бундай классга эга бўлиб туриб, нега бундай футбол ўйнашларини тушунмайман. Улар ҳақиқий футбол ўйнашлари мумкин эди, аммо улар чуқур ҳимояга ўтишди ва қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишди.
Бу натижани қабул қиламиз. Мен қандай омадсиз эканлигимни тушунаман, икки қаторда тўрт нафардан бўлиб ўйнаган жаҳон даражасидаги ўйинчиларга қарши ўйнаш кўп куч талаб этади.
Ҳа, бизнинг сўнгги икки йилда финалга чиққан ҳолда омадимиз келди, аммо бугун ҳал қилувчи паллада ҳаммаси бизга қарши бўлди", - дейди Клопп.
Фикрлар