Клопп "Реал"ни огоҳлантирди
22 май 2018 11:30
Янгиликлар
Клопп "Реал"ни огоҳлантирди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоаси ЕЧЛ финалида рақибига жиддий қаршилик кўрсата олишига ишонмоқда.
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоаси ЕЧЛ финалида рақибига жиддий қаршилик кўрсата олишига ишонмоқда.
"Рақиблар биздан кўра тажрибалироқ, бу факт. Агарда тажрибани ҳам сотишнинг имконияти бўлганида, барча бунга бой бўларди. Ҳаётда ҳар доим тажриба асқотади. Бироқ ғалаба қозониш учун бу камлик қилади.
Бизда ҳам тажриба бор. Айни дамдаги таркиб йиғилганига кўп вақт бўлмади. Аммо олдимизда ЕЧЛни ютиш имконияти бор ва бундан фойдаланишни истаймиз.
"Ливерпуль" учун ушбу финал ҳаёт-мамот жанги, бу эса "Реал"га огоҳлантириш қўнғироғи бўлиши керак", - деди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар