Клопп "Ливерпуль" сардорларини олтитага етказди
27 сен 2021 21:38
Янгиликлар
Клопп "Ливерпуль" сардорларини олтитага етказди
Юрген Клопп "Ливерпуль" сардорлари гуруҳини олти футболчига кўпайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда у душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"Бизда учта сардор қолди — Хендо (Жордан Хендерсон), Милли (Жейми Милнер) ва Вирг (Виргил ван Дейк). Кейин футболчилар яна учта сардорга овоз беришди — Трент (Александер-Арнольд), Роббо (Эндрю Робертсон) ва Алиссон.
Ўтган мавсумда муаммоларга дуч келдик, кўплаб ўйинчиларни йўқотдик, деярли сардорларсиз қолдик. Шунинг учун мен бу гуруҳни бироз кенгайтириш мақсадга мувофиқ, дея қарор қилдим", — дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь, сешанба куни "Ливерпуль" Чемпионлар лигасида "Порту"га қарши майдонга тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар