Клопп: "Ливерпуль" ҳали ҳам тўрт турнирда қатнашмоқда, бунақаси олдинлари бўлмасди"
21 фев 2022 23:12
Янгиликлар
Клопп: "Ливерпуль" ҳали ҳам тўрт турнирда қатнашмоқда, бунақаси олдинлари бўлмасди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоаси ҳали ҳам бирорта турнирдан чиқиб кетмагани ҳақида гапирди.
"Биз ҳали ҳамон тўрт турнирда иштирок этяпмиз. Бунақаси олдинлари бўлмасди. Ҳозир эса ҳар бир ондан завқ оляпмиз. Бу янада узоқроқ давом этишини истаймиз ва шу орқали кўпроқ ўйин амалиётига эга бўляпмиз.
Аммо асосийси - навбатдаги ўйин. Ҳар доим олдимиздаги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак", - деди мерсисайдликлар бош мураббийи.
"Ливерпуль" айни дамда АПЛда 2-ўринда бораётган бўлса, ЕЧЛ ва Англия Кубогида 1/8 финалда кураш олиб бормоқда, Англия Лига Кубогида эса финалга чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар