Клопп: "Анчелоттининг қайтгани Англия футболи учун ҳар томонлама фойда бўлди"
05 янв 2020 15:44
Янгиликлар
Клопп: "Анчелоттининг қайтгани Англия футболи учун ҳар томонлама фойда бўлди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия Кубоги доирасида "Эвертон"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди
"Карлонинг Англия футболига қайтиши, нафақат "Эвертон" балки инглиз футболи учун ҳам фойдали бўлди. Футболда у билан яхши дўстман. У ажойиб инсон.
У ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида барча совринларга эга чиққан, бироқ ҳали ҳам жуда камтар ва хотиржам. Карлони айни дамда мураббий бўлиб ишлаётганлар учун ўрнак сифатида келтириш мумкин.
Тахлил қиладиган бўлсак, унинг "Эвертон"га ўтказган таъсири кўрина бошлади. У ўзидан олдин ишлаган Данкан Фергюсоннинг ижобий кайфиятини давом эттирмоқда.
Ҳиссиётлар ва дерби сабабли "Эвертон" доимо ноқулай рақиб ҳисобланиб келинган. Карлонинг тажрибаси ва малакаси сабабли жамоа хавфли рақибга айланмоқда.
Бироқ биз ўзимизга ишонамиз ва ғалаба учун ўйнаймиз", - деди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар