Клопп: “2:3 дан кейин ўзимизга келолмадик”
22 фев 2023 09:35
Янгиликлар
Клопп: “2:3 дан кейин ўзимизга келолмадик”
“Бошланиши қойилмақом бўлди. Бу идеал эди, айнан шундай ўйнашни хоҳладик. Умумий олганда илк тайм ўтказиб юборган голларимиздан ташқари яхши ўтди.
Биринчи ўтказилган гол – бироз пассивлашдик, уларни таъқиб қилмай қўйдик. Иккинчи гол – бу кулгили. Бундай бўлмаслиги керак, аммо бу содир бўлиши мумкин, 2:2.
Кейин эса ҳисоб 2:3 га етди, бу қарши ҳужумларда ёрқин ҳаракат қиладиган жамоа билан баҳсда у қадар яхши эмас. Кейин эса ўзимизга кела олмадик.
Бутун 95 дақиқани биринчи бўлимдагидек ўйнаш керак эди, лекин импульсни қайтариш лозим эди. Ҳисоб 2:3 бўлганида эса бари аксинча кўриниш олди. Учинчи голдаги бош жойнинг кўплигига ақл бовар қилмайди, аммо бунга йўл қўйилди.
Мадридга борамиз ва футбол ўйнаймиз. Бу жиддий чақирув бўлади. Бироқ, биринчи навбатда АПЛда ўйнашимиз ва мазкур учрашувдан сабоқ олганмизга ишонч ҳосил қилишимиз лозим”, дейди мерсисайдликлар устози.
Эслатиб ўтамиз, Мадриддаги жавоб баҳси 15 мартга белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар