UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  48 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26

Кирилл Пасичник: "Соғлигимдаги муаммо туфайли уйга қайтдим" Янгиликлар

Кирилл Пасичник: "Соғлигимдаги муаммо туфайли уйга қайтдим"

“Бухоро” жамоасининг қозоғистонлик ҳимоячиси Кирилл Пасичник сўнгги учрашувда қайдномага киритилмаган эди.

Бу ҳолат мухлисларда турли саволларни уйғотгани табиий. Шу ва бошқа масалалар тўғрисида биз Кирилл билан боғланиб, бу ҳолатга ойдинлик киритиб беришини сўрадик.

“Мен бугунги кунда жамоа билан бирга эмас ман. Сабаби соғлигим билан жиддий муаммо юзага келди ва шу сабабдан уйга қайтишга мажбур бўлдим. Бу дегани мен “Бухоро”ни тарк этдим дегани эмас. Маълум муддат даволаниб, соғлигимни тиклаб олганимдан сўнг албатта жамоа ихтиёрига қайтиб келаман. Иккинчи даврада ҳам “Бухоро” шарафини ҳимоя қилишни истайман. Жамоамнинг сўнгги учрашувда ўз майдонида мағлуб бўлганидан қаттиқ хафа бўлдим. Сўнгги пайтларда негадир жамоамиз бир текисда ўйин намоиш эта олмаяпти, биз бундан ҳам яхшироқ натижани қайд этишимиз мумкин эди, лекин йўқ жойдан турнир жадвалида бевосита рақобатчиларимиз билан ўйинда очколарни йўқотдик. “Обод”, “Машъал” ва “Навбаҳор” жамоалари билан бўлган уйинларда кутилмаганда очколарни йўқотдик, акс ҳолда бугун турнир жадвалида анча юқорида жойлашган бўлар эдик. Бу мувоффақиятсизлик вақтинча деб ўйламан, жамоамиз янги. Ўйиндан-ўйинга жамоа ўз ўйинини топиб бормоқда, бу эса қувонарли ҳолатдир”-деди Пасичник.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика