

Сўнгги 10 йилда ушбу клублар фақатгина битта совринга эга чиқишган: 2012 йилда “Ливерпуль”, 2008 йили “Тоттенҳэм” Англия лига кубогида ғолиб чиқишган.
“Ўйлашимча, ушбу клублар учун 10 йил мобайнида атиги биттадан совринни қўлга киритиш – бу шармандалик. Бундан таркиб билан бу жамоалар мунтазам равишда Чемпионлар лигаси плей офф босқичига йўл олиши, Англия кубоги ва Лига кубогида ғолиб чиқиши лозим”, дея Киннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Sun нашри.



