UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  2 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  11 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  246 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  38 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4

Ким келса ҳам тезроқ келсин... Янгиликлар

Ким келса ҳам тезроқ келсин...

Сал аввалроқ ЎФФ сайти миллий терма жамоамизни бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини маълум қилди.

Рўйхатдан ўрин олган мураббийларнинг ҳаммаси хорижлик. Бу кундек равшан, негаки терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи хорижлик мутахассис бўлади. 

Кенгайтирилган рўйхатдан Дан Петруску (Руминия), Славолюб Муслин (Сербия), Миодраг Радулович (Черногория), Анджелио Алессио (Италия), Бернд Шторк (Германия), Бранко Иванкович (Хорватия), Славен Билич (Хорватия), Вальтер Маццари (Италия), Берт ван Марвейк (Голландия) кабилар ўрин олган. 

Ушбу хабар вақтида чиққани яхши бўлди, негаки кўпчилик ишқибозлар томонидан терма жамоамиз бош мураббийи масаласи нима бўлди, ўзи номзодлар борми каби саволлар тинмай янграётганди. Шундай экан, энди бемалол айтсак бўлади, ҳар ҳолда номзодлар бор, энди гап бош мураббийни аниқлаб олишда.

Терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи айнан шу рўйхатдагилардан бири бўладими ёки умуман бошқа одамми, бу ҳақда бир нарса дейиш қийин. Чунки футболда исталган воқеа юз бериб қолиши мумкин. Балки рўйхатда бўлмаган умуман бошқа шахс терма жамоамизни бошқариши мумкин. 

Бизни эса янада кўпроқ қизиқтираётган масала шу: ким бўлса ҳам тезроқ кела қолса яхши. Аммо гап бу ерда шошма-шошарликка йўл қўйиб, дуч келган мураббийни олиб келиш ҳақида кетмаяпти. Фақат янги мураббий йил охиригача аниқ бўлса яхши бўларди. 

Чунки мавсум тугаяпти ва декабрь ойида тўлиқ кейинги йил режасини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Тақвим тузилаётганда эса бош мураббий ҳам шу ерда бўлгани маъқул. У тақвим билан танишади, ФИФА кунларига қарайди, терма жамоамизнинг Осиё чемпионатигача тайёргарлик режасини белгилаб чиқади. 

ЎФФ бош мураббийсиз ҳам кейинги йил тақвимини тузади, лекин мураббий кейинроқ тайинланса балки унга қайсидир кун керак бўлиб қолиши мумкин, бу эса олий лига тақвимида яна ўзгариш бўлишига сабаб бўлади. Шу боис биз хоҳлардикки, ЎФФ тезроқ бирорта мураббий билан шартнома имзолаб, 2018 йил тақвимини ва тайёргарлик режаларини биргаликда тузиб чиқса. 

Янги мураббий учун жамоанинг Осиё Кубогига ҳозирлик жараёнини белгиланган тартиб асосида тузиб чиқиш бирламчи иш ҳисобланади. Бу таркиб ва тактикани аниқлаб олишдан ҳам муҳим. ЎФФ айнан кимни олиб келиши ҳозирча маълум эмас. Фақат ЎФФ ўз талабларига мос келадиган мураббийни қидираётганини биламиз. 

ЎФФнинг талаблари қандай билмади-гу, лекин мухлислар талаби кундек равшан: келаси йил БААда ўтказиладиган Осиё Кубогида камида ярим финалга қадар етиб бориб, ҳеч бўлмаганда учинчи ўрин билан қайтиш. 2022 йилги жаҳон чемпионатигача ҳали анча вақт бор, шу боис футболда бирданига олдинга катта сакраш қилмасдан ҳар бир ишни босқичма-босқич амалга оширган маъқул.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -129   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика