UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё кубоги финали, “Ман Сити” ўз майдонида, “Реал” сафарда ва бошқалар  0 14:00ТОП-10. 2025 йилнинг энг кўп даромад топган футболчилар. Роналду ва Месси ҳали ҳам етакчи  2 13:45Каземиро МЛСга йўл олмоқда: "Лос-Анджелес" бразилиялик учун асосий даъвогар  0 13:11Арбелоа Трентга "кетиш"ни маслаҳат бергани ростми?  4 12:58Сергей Токов — "Хоразм" бош мураббийи!  2 12:39ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Металлург"нинг қайта тикланганига бағишланган тадбир  0 12:10Альваро Арбелоа: "Танқидлар мени ташвишга солмайди, бор эътиборим эртанги ўйинда"  0 11:44"Галатасарой" ва "Атлетико" "Барселона" футболчисига харидор, бироқ...  1 11:25"Челси" 150 минг фунт жаримага тортилди  0 10:54"Қўқон-1912" Туркияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  3 10:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  71 10:08ОКМКнинг БААдаги йиғинига грузиялик ҳужумчи келиб қўшилди  2 09:35Скоулз "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисидан узр сўрашдан бош тортди  0 09:10Ўтган мавсумни Словакияда ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи "Каттақўрғон"да  5 08:35Каррагер: "У — мураббийнинг ишдан кетишидаги асосий сабаб. Туннелда йиғлашни бошлама"  10

Ким келса ҳам тезроқ келсин... Янгиликлар

Ким келса ҳам тезроқ келсин...

Сал аввалроқ ЎФФ сайти миллий терма жамоамизни бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини маълум қилди.

Рўйхатдан ўрин олган мураббийларнинг ҳаммаси хорижлик. Бу кундек равшан, негаки терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи хорижлик мутахассис бўлади. 

Кенгайтирилган рўйхатдан Дан Петруску (Руминия), Славолюб Муслин (Сербия), Миодраг Радулович (Черногория), Анджелио Алессио (Италия), Бернд Шторк (Германия), Бранко Иванкович (Хорватия), Славен Билич (Хорватия), Вальтер Маццари (Италия), Берт ван Марвейк (Голландия) кабилар ўрин олган. 

Ушбу хабар вақтида чиққани яхши бўлди, негаки кўпчилик ишқибозлар томонидан терма жамоамиз бош мураббийи масаласи нима бўлди, ўзи номзодлар борми каби саволлар тинмай янграётганди. Шундай экан, энди бемалол айтсак бўлади, ҳар ҳолда номзодлар бор, энди гап бош мураббийни аниқлаб олишда.

Терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи айнан шу рўйхатдагилардан бири бўладими ёки умуман бошқа одамми, бу ҳақда бир нарса дейиш қийин. Чунки футболда исталган воқеа юз бериб қолиши мумкин. Балки рўйхатда бўлмаган умуман бошқа шахс терма жамоамизни бошқариши мумкин. 

Бизни эса янада кўпроқ қизиқтираётган масала шу: ким бўлса ҳам тезроқ кела қолса яхши. Аммо гап бу ерда шошма-шошарликка йўл қўйиб, дуч келган мураббийни олиб келиш ҳақида кетмаяпти. Фақат янги мураббий йил охиригача аниқ бўлса яхши бўларди. 

Чунки мавсум тугаяпти ва декабрь ойида тўлиқ кейинги йил режасини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Тақвим тузилаётганда эса бош мураббий ҳам шу ерда бўлгани маъқул. У тақвим билан танишади, ФИФА кунларига қарайди, терма жамоамизнинг Осиё чемпионатигача тайёргарлик режасини белгилаб чиқади. 

ЎФФ бош мураббийсиз ҳам кейинги йил тақвимини тузади, лекин мураббий кейинроқ тайинланса балки унга қайсидир кун керак бўлиб қолиши мумкин, бу эса олий лига тақвимида яна ўзгариш бўлишига сабаб бўлади. Шу боис биз хоҳлардикки, ЎФФ тезроқ бирорта мураббий билан шартнома имзолаб, 2018 йил тақвимини ва тайёргарлик режаларини биргаликда тузиб чиқса. 

Янги мураббий учун жамоанинг Осиё Кубогига ҳозирлик жараёнини белгиланган тартиб асосида тузиб чиқиш бирламчи иш ҳисобланади. Бу таркиб ва тактикани аниқлаб олишдан ҳам муҳим. ЎФФ айнан кимни олиб келиши ҳозирча маълум эмас. Фақат ЎФФ ўз талабларига мос келадиган мураббийни қидираётганини биламиз. 

ЎФФнинг талаблари қандай билмади-гу, лекин мухлислар талаби кундек равшан: келаси йил БААда ўтказиладиган Осиё Кубогида камида ярим финалга қадар етиб бориб, ҳеч бўлмаганда учинчи ўрин билан қайтиш. 2022 йилги жаҳон чемпионатигача ҳали анча вақт бор, шу боис футболда бирданига олдинга катта сакраш қилмасдан ҳар бир ишни босқичма-босқич амалга оширган маъқул.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -129   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика