UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  25 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

KFC ишчиси етти йилда А Серия тўпурарларидан бирига айланди Янгиликлар

KFC ишчиси етти йилда А Серия тўпурарларидан бирига айланди

Ҳар бир ишда бўлгани каби спортда ҳам орзулар ўз-ўзидан рўёбга чиқиб қолавермайди.

"Championat.asia"да ишлашимни билган аксар танишларим, футболга маълум даражада мухлислик қиладиган инсонлар, "футболчиларнинг ҳаёти зўр-а, уларга маззада", деганини кўп эшитаман. 

Бироқ натижага эришиш учун тинмай меҳнат қилиш талаб этилади. Сиз белгилаган марра қанчалик баланд бўлса, шунчалик кўпроқ тер тўкишингиз зарур бўлади.  

У ёки бу футболчи юлдуз даражасига чиққач, биз унинг бугунги кунига кўпроқ эътибор берамиз. Босиб ўтилган йўл эса кўпинча эътибордан четда қолиб кетади. Бироқ футбол оламида шундай воқеалар борки, эшитиб, ўқиб лол қоласиз. 

Бугун KFC"да ишлаётган бирор ёш танишингиз орадан 7 йил ўтиб, А Серияда тўп тепади, ўйнаганда ҳам яхшигина тўпурар бўлади десак, ишонасизми? Қийин-а? Бироқ португалиялик Бетункал Бето айнан шу йўлни босиб ўтган. Катта футболга ўтиш даври жуда муҳим бўлгани сабабли ушбу мақола таржимасини эътиборингизга тақдим этишга қарор қилдик.  

Аввалги турлардан бирида "Лацио" дарвозаси томон ошиқаётган "Удинезе" ҳужумчиси Бету 33 км/с тезлик олди. "Бор йўғи шунчами? Мен жуда секин югураётган эканман-да", – деб хазиллашди ўйиндан кейин футболчи


33,32 км/с – А Серияда мавсумнинг саккизинчи (бу борада етакчи Думфрис - 35,02) ва марказий ҳужумчилар ўртасида биринчи кўрсаткич. Шу ўринда Бетунинг бўйи 196 см ва оғирлиги 88 кг эканлигини инобатга олсак, чиндан ажойиб кўрсаткич.

"Удинезе" 23 ёшли "гигантни" Португалиянинг "Портимоненше"сидан олиб келди. Ўтган мавсум Бету Европа Бразилиясида 30та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол уришга муваффақ бўлди. Италияда спортчи унданда самаралироқ ҳаракат қилмоқда – 15 ўйинда 7та гол, кечаси у "Милан" дарвозасини ишғол қилди ва чемпионлик курашидаги Пиоли шогирдлари очко йўқотишига сабабчи бўлди.


Бетунинг ҳаётидаги жиддий бурилиш нуқтаси Бенфика футбол мактабидан хайдалиши бўлган. Ўшанда қахрамонимиз 16 ёшда эди ва мамлакатнинг энг номдор жамоаларидан бири бўйдор ўсмирдан воз кечади. Бету бир йил давомида KFC"да ишлайди, соҳил (пляж)да дўстлари билан футбол ўйнар ва профессионал футбол ҳақидаги орзулари билан хайрлашишга тайёр эди. Аммо шу вақтда унинг фикрини ўзгартирадиган инсон топилади. Бетунинг аввалги клуби президенти йигитчани қайтишга кўндиради, тунни клубларда ўтказишни унутиш ва ҳаёт тарзини ўзгартиришга, тўғри овқатланишига ва футболга бор эътиборини қаратишга мажбур қилади.

Астойдил меҳнат самараси ўлароқ, орадан етти йил ўтиб, Бету Италия чемпионатида голлар урмоқда, уларни худди ЛеБрондек нишонлаяпти ва топ клублар эътиборига тушиб улгурди. Айтишларича, ҳужумчи ўйинларини "Интер" ва "Аталанта" жиддий тарзда кузатиб бормоқда. Шундай экан, яқин вақтлар ичида ушбу футболчини бирор топ клубда кўриб қолсангиз, хайрон бўлманг.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика