

Ўйин давомида икки маротаба ортда бораётган "шпорлар" ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Иккинчи голни ҳужумчи Харри Кейн амалга оширди.
Кейн учун бу гол "Тоттенхэм" таркибида Англия Премьер-лигасидаги 184-гол бўлди. Бу натижа билан у бир клуб таркибидаги голлар сони бўйича Премьер-лига рекордини такрорлади. Ҳозирда Кейн аргентиналик Серхио Агуэро билан тенглашиб турибди, Агуэро "Манчестер Сити" сафида 184 та гол урган, аммо яна бир гол Харрини пешқадамга айлантиради.



