Кейлор Навас мавсумда 3-пенальтини қайтарди ва Касильяснинг натижасини такрорлади

Narzulla Saydullayev
21 мар 2016, 08:58
«Севилья» ҳужумчиси Гамейро Испания чемпионатининг 30-турида пенальтидан гол ура олмади.

27-дақиқада Мадрид клуби посбони Кейлор Навас 11-метрли жарима тўпидан берилган зарбани қайтарди.

Шундай қилиб, 29 ёшли дарвозабон ушбу мавсумда учинчи пенальтини қайтарди. Бу ТОП-5 чемпионатларда энг яхши натижа ҳисобланади.

Навас «Реал» собиқ посбони Икер Касильяснинг 2008/09 йилги мавсумдаги натижасини такрорлади. Ўша йили Икер 3та пенальтини қайтарганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe