Кейинги ҳафтада Хавининг "Барселона"дан кетиши маълум қилинади

Narzulla Saydullayev
22 июн 2014, 12:45
Хави "Барселона"даги дўстларига клубдан кетаётганини маълум қилди.
Marca нашрининг хабарига кўра, Испания терма жамоаси ЖЧ-2014даги иштирокини расман якунлаганидан сўнг бу ҳақда расмий маълумот чиқади.

"Қизил фурия" Голландия ва Чилига мағлуб бўлиб гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди.

Хави катта эҳтимол билан фаолиятини "Ал-Араби"да давом эттиради.

"Барселона" ўз тарбияланувчиси бўлган футболчи учун хайрлашув учрашуви ташкил этиб бермоқчи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru