Кечаги кун қаҳрамонлари. ФОТО

Narzulla Saydullayev
27 дек 2015, 13:49
Кеча Англия премьер-лигасида 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Биз ушбу ўйинларда қаҳрамон бўлган футболчиларни сизларга таништирамиз. 


"Сток Сити" - "Манчестер Юнайтед" 2:0
Қаҳрамон: "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг дарвозага йўллаган барча зарбаларини қайтарган Жек Батленд қаҳрамонга айланди.


"Челси" - "Уотфорд" 2:2
Қаҳрамон: Омадсизлик гирдобидан чиқиб кета олмаётган "Челси" кеча Диего Костанинг иккита голи эвазига бир очкони қўлга киритди.


"Ливерпуль" - "Лестер" 1:0
Қаҳрамон: АПЛ пешқадами бўлиб турган "Лестер"ни таслим этилишида Кристиан Бентекенинг голи ҳал қилувчи аҳамият касб этди.


"Манчестер Сити" - "Сандерленд" 4:1
Қаҳрамон: "Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне 1та гол урди ва 2та голга пас оширди.


"Суонси" - "Вест Бромвич" 1:0
Қаҳрамон: Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Ки Сон Йон кеча "Суонси"га ғалаба келтирди.


"Тоттенхэм" - "Норвич" 3:0
Қаҳрамон: "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн кеча дублга эришди ва бир йилда гол уриш бўйича клубнинг рекордини янгилади.


"Ньюкасл" - "Эвертон" 0:1
Қаҳрамон: "Эвертон" сафида қаҳрамон бўлиши мумкин бўлган энг сўнгги футболчилардан бири бу Том Клеверли эди. Кеча айнан унинг голи жамоасига ғалаба келтирди.


"Саутгемптон" - "Арсенал" 4:0
Қаҳрамон: "Канонирлар"нинг йирик ҳисобда тор-мор этилишида Шейн Лонгнинг хиссаси катта бўлди. У Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 2та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia