UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Кеча, бугун, эртага: Санжар Турсунов: «Ҳеч қачон, ҳеч қачон демайман» (1-қисм) Янгиликлар

Кеча, бугун, эртага: Санжар Турсунов: «Ҳеч қачон, ҳеч қачон демайман» (1-қисм)

Лойиҳамизнинг бу сафарги меҳмони, кўп йиллардан бери Россия чемпионатида фаолият олиб борётган, Ўзбекистоннинг 2012 йилдаги «энг яхши футболчиси» Санжар Турсунов бўлди.
Гарчанд, Ўзбекистон миллий терма жамоаси пенальтилар сериясида Ироданияга мағлубиятга учраган бўлсада, футболчи ўз вадасини устидан чиққан ҳолда ўйинни эртасига тахририятимизга ташриф буюрди.


– Кўп йиллар давомида Россияда тўп тепиб келаётган бўлсангизда, Сизни мухлислар таниганига кўп бўлмади. Баҳодир Мирзаев ва Беҳзод Назаров каби ҳамкасбларимнинг сайи ҳаракати билан Сиз ҳақингизда Ўзбекистон мухлисларида тасаввур пайдо бўлди. Мураббийларни пайқамаслиги эса бироз ғалати…
– Бу борада ҳақсиз, мен ҳақимда ўзбекистонлик мухлисларни танишларида ОАВнинг аҳамияти катта бўлди. Футболни тарғиботида журналистларнинг роли катта, Сизларни ёрдамингизда биз футболчилар ҳам таниламиз. Бунинг учун журналистлар билан муносабатларимиз яхши бўлиши ва бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Бу эса мураббийлар учун тайёр қўлланма бўлади. Баъзи ҳолларда мураббийлар ҳаммани бирдек кузатишга улгуришмайди. Агар сайтларда ўйинларни видеолари кўпайса, кўплаб мутахассислар учун футболчиларни селекцияси билан шуғулланишга ёрдам берарди.

– Ўз пайтида «Пахтакор» футбол мактабида футболчи сифатида шакилландингиз. 1986 йиллардан ташкил топган футболчиларни катта футболга етаклаган Дилшод Нуралиевнинг ўша кундаги шогирдлари бугунги кунда ўз ўринларини топиб бўлдилар.
– Садриддин Абдуллаев, Собир Усмонхўжаев ва Виталий Денисов билан етти ёшдан бирга машғулот ўтказганмиз. Шораҳмедов эса адашмасам 12 ёшларида сафимизга келиб қўшилган. Бикмаев бироз муддат биз билан машғулот ўтказиб ўринбосарлар сафига ўтиб кетган. Дилшод Нуралиев қўл остида кучли таркиб хосил қилган эдик. У пайтлар ўнг қанот ҳимоясида ўйнар эдим. Секин аста терма жамоага чақирила бошладим. Аммо терма жамоани доимий аъзоси эмас эдим. Боиси у пайтда кўплаб ёши кичиклаштирилган ўйинчилар бўлганлиги учун менга қийин бўлган. Жуссам ҳам катта бўлмаганлиги учун катталар ичида йўқолиб қолдим. Ҳозир эса ўша пайтдаги футболчилар деярли йўқ. Кейин «Пахтакор»ни ўринбосарлари сафига ўтдим. Гранаткин Кубогидан сўнг мен жамоа билан хайрлашдим ва «Локомотив» ўринбосарлари сафига бориб қўшилдим. Бу жамоага мени Аҳмаджон ака Мусаев чақирдилар. Кўпчилик билмаса керак, «Локомотив» ўринбосарлари сафида мен Одил билан бирга тўп тепганман. Бир йил давомида «Локомотив» шарафини ҳимоя қилдик. У пайтлар «Локо» ўринбосарлари учун шароит йўқ эди. 1 йил маошсиз ўйнаганмиз. Ҳеч қандай базамиз ҳам йўқ эди. Ўзимизга 3-4 размер катта бўлган кийимларни беришган (кулади). Биз эса бу ҳолатларга эътибор бермас эдик, ёш эдик мақсадимиз асосий таркибга кириш учун меҳнат қилиш эди. Афсуски режаларимиз амалга ошмади ва бир йилдан кейин жамоадан кетдим. Омадим келиб, Омскка бордим. Тўғрисини айтсам, Ўзбекистон биринчи лигасидан Россия премьер-лигасигача етиб бораман деб ўйламаган эдим.

– Нуралиев мавзусини давом эттирсак. Буни қаранг-ки, роппа-роса 10 йилдан кейин таваллуд топган футболчиларни устозингиз Осиё чемпиони унвонини қўлга киритишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Гарчанд 1986 йилларда таваллуд топган футболчилар бирон-бир мусобақада зафар қучмаган бўлсаларда, бугунги кунда МТЖ учун ас қотяптилар. Кўриниб турибди-ки, мураббийнинг икки томонлама амалга оширган иши натижа берди. Нуралиевни энг катта мураббийлик ҳусусияти нимада?
– Биз илк маротаба «Пахтакор» машғулотларини ўтказаётганимизда шароитлар яхши бўлмас эди. Резина майдонларда шуғулланар эдик. Табиийки, йил сайин инфраструктураси ўсаётган клубда мураббийнинг ҳам натижаси ошади. Устун томонлари шунда-ки, ҳаммани ўз фарзандидек кўради. Керак бўлса койийди. Аммо буларни барчаси натижа эмас, футболчининг манфаати йўлида. Буни Виталикдан ҳам сўрасангиз бўлади. Ҳали ҳам бир ўйин эсимда «Чилонзор»га 1:0 ҳисобида ютқазяпмиз, танаффусда ҳаммамизни уришган эдилар. Шунда майдонга қайтиб 3та гол уриб ғалаба қозониб кетганмиз. Ёшларни кўнглини топиш керак.

– Бола характер бўлиш керак?
– Ҳа. Биласиз, болаларни уришсангиз тез ҳафа бўлиб қолишади. Нуралиев эса қачон қандай дарс беришни билар эди. Уришганидан кейин, нима учун койиганини тушунтириб берар ва бундан биз ҳафа бўлмас эдик. Мен сени уришмасам, демак мен сенга бефарқман деган эдилар. Яхши бўлсин деб койир эдилар. Ҳозир билмадим-ку, лекин биз билан доим яхши муносабатда бўлганлар.

– Нуралиевни мени ўзимга ёқадиган жиҳати, футболчига тўпни бир пас билан жамоадошга ошир демайди. Имконияти бўлса алдаб ўтсин, имконияти бўлса қочиб кетади. Баъзи мураббийлар бўлади, ёшликданоқ натижа қувиб, футболчисига тинмай пас оширишни буюради…
– Тўғри айтдингиз. Баъзан футболчи бир зарба ўйнайди, баъзан 4 маротаба тўп билан ҳаракат қилиб кўпроқ фойдаси тегиши мумкин. Шунақа ўйинчилар бор-ки, бурчак зарбаси тепилаётганида фойдаси тегиши мумкин, аммо уни орқага қўйиб қўйишади.

– Ёшликда Денисов қандай бўлган, ҳозир қандай? Нуралиев бир ўйинни айтиб берган, 1986 йилларда таваллуд топган футболчилар Фарғонага мусобақага борадилар. Денисов ўша пайтда ҳам аутдан тўпни узоқ масофага етказиб берар экан. Буни кўрган Саркисян, Нуралиевга катта футболчини олиб келгансан деб эътироз қилган…
– Мен ҳам ўша учрашувда қатнашганман. Ҳақиқатдан ҳам Денисов ўша ўйинда анча фаол бўлган ва аутдан тўпни олис масофага етказиб берар эди. Бу унда туғма исътедод. Отаси футболчи, акаси баскетболчи. 8 ёшиданоқ аут отиш бўйича кучли футболчи бўлган.

– Болалик пайти, бу қайтмайдиган давр. Кўча футболи, ортиқча зўриқиш йўқ. Натижа талаб қилинмайди. Бўлиб ҳам «Пахтакор» стадионида машғулот ўтказиш. Унутилмас дамлар, тўғрими?
– Резина майдонда тўп тепар эдик. Камига оёқларимизда кеталар бўлар эди. Ёзда қизиб кетар эдик, югуришни иложи бўлмас эди. Ёки қишда ўша кеталардан сув ўтган, оёқларга қор тўпланган. Лекин ўша машғулотларга борар эдик, ўзимизга ёқар эди. Баъзан яхлаб қолган оёқлар билан футбол ўйнаганмиз.

– Бу саволни нима учун бердим, қачонки киши ўз касбини ҳақиқатдан ҳам севса, аввал ўша касб учун ҳаракат қилади, пул иккиламчи масала бўлади. Ишиз юришмади, мажбур бўлдингиз Ўзбекистонга қайтишга. Ваҳолангки, бу пайтда БАА ва Хитойдан яхши таклифлар бўлди, аммо сиз Россиядан таклиф бўлишини охиригача кутдингиз…
– Дўстларим ҳам шуни маслаҳат беришди. Биринчи лига бўлса ҳам Россияга кетишим керак эканлигини айтишди. Аслида биринчи лигага эрта ўтсам бўлар эди, аммо МТЖнинг ўйинлари Россия биринчи лигасини тақвимига тўғри келмас эди. Агар кетадиган бўлсам, МТЖдан узулиб қолар эдим. Шунинг учун Ўзбекистонда қолишга қарор қилдим. Ундан ташқари Ўзбекистон чемпионатида ҳам ўзимни синаб кўриш истаги пайдо бўлди. Қолаверса, кўп йиллар давомида оиламдан узоқ бўлиб қолганлигим учун бироз муддат қолишни истадим. Лекин вақт ўтгач ҳаёлим Россия чемпионатига кетаверди. Чунки у ерда мен кўниккан кўп нарсалар бор. Деярли ҳар бир жамоада дўстларим, стадионлар менга таниш.

– Қисқа қилиб айтганда сизнинг чемпионатингиз?

– «Ҳеч қачон, ҳеч қачон» дема деб айтишади-ку, балки бир кун келиб Хитойга кетарман, балки БААга. Лекин имкониятим бор экан, Россияда ўйнашга ҳаракат қиламан. Чунки у ерда ҳақиқатдан ҳам кучли чемпионат бор, пул эса юқорида айтганингиздек биринчи ўринда турмайди. Баъзан мураббий танлашда адашасиз, баъзан жамоа танлашда. Ўзингиз ҳал қила олмайдиган ишлар ҳам бўлади. Масалан, «Алания»га ўтиш фаолиятимдаги энг катта ҳатолардан бири бўлди деб айта оламан.

– Айнан шу мавзуни бошламоқчи эдим. Менинг ҳам шахсий фикрим бу фаолиятингиздаги катта ҳато. Чунки «Волга»га Сизни жамоангиз эди. Нима учун «Волга»дан кетдингиз?
– Бу ерда бироз тушунмовчилик бўлди. Нима бўлганлигини биринчи бўлиб мана сизга айтаман. Бир танишим телефон қилиб, мени жамоа трансферлар рўйхатига киритганлигини айтди. Ҳайрон қодим, чунки ҳаммаси мен учун яхши кетаётган эди. Лекин бу борада, на мураббий, на клуб президенти менга оғиз очмади. Бу пайтда йиғин бошланиши керак эди. Шунда менга агентим телефон қилиб, «Алания» жиддий қизиқиш билдираётганлигини айтди, мен эса ўзимни трансферда деб ўйлаган эдим. Аслида бундай бўлмаган экан.

– Балки бу агентни қўшимча даромад қилиш учун хийласи бўлган?

– Менимча ҳам шундай. Мен «Алания»га борганимда Газаев билан гаплашдим. У менга катта умид билдираётганлигини айтди. Мен эса «Волга»да қолишим лозимлигини такидладим. Газаев эса мени трансферга қўйилганлигимни такидлади. Мен эса уларга ишондим. Шунда Газаев кўп нарсаларни вада қилди. Келишув учун Москвага бориб қайтган эдим. Натижада «Алания»га ўтишга қарор қилдим. 1 ой ўтиб билдим-ки, буларни ҳаммаси уйдирма бўлган. Мураббий ҳам, президент ҳам «Волга»да қолишимни исташган экан.

– Шундай бўлиб чиқяпти-ки, агент сизга клубни, клубга эса сизни текскари қилиб қўйган. Наҳот кетишдан аввал барча масалаларга ойдинлик киритишни истамадингиз, жамоа сардори бор бу ерда?
– Қизиғи, мураббий ва жамоамиз сардорига ҳам бу ҳақда айтишган экан.

– Ҳозир бу агент билан муносабатингиз қандай?

– Гаплашиб тураман, лекин ҳали ҳам тўлиқ нима бўлганлигини билмайман. «Волга»дан кетиш ўзим учун катта ҳато бўлди, мухлислар ҳам мени жуда яхши кўришар эди. Нима ҳам дердим, тақдир…

– «Алания»да ишиз юришмаганлигига сабаб нимада?

– Бу ерда асосий эътибор маҳаллий футболчиларга қаратилар экан. «Анжи» ва «Зенит»га қарши кечадиган қийин ўйинларда мени қўйишди, енгил ўйинларда эса маҳаллий ўйинчиларни. Менга тўлиқ имконият  беришмади. Мураббий ҳам менга беэътибор бўлди.

– Премьер-лига ва МФЛ ўртасидаги фарқ?

– Қуйи лигадаги 6та жамоа премьер-лигага мос база ва инфраструктурага эга. Футболчилар ўртасида жиддий фарқ йўқ. Ташкилотчилик борасида «Волга» юқори лигага жавоб беради. «Газовик» эса «Волга»дан узоғи 10%га қуйида. Бошқа жиддий тафовут йўқ. Бизнинг биринчи лигамиз билан олий лигамизни ўртасида эса катта фарқ бор, у ерда ундай эмас.

– Гапингиздан маълум бўлди-ки, МТЖ манфати йўлида мавсумни Россия биринчи дивизионида бошламадингиз. Аксига олиб, бу ерда «Локомотив»ни биринчи даврадаги ўйини ҳам ўхшамади. Табиийки мухлислар орасида ижобий тассурот уйғотмадингиз. Лекин вақт шуни кўрсатди, Сиз бари-бир Россияда ўз ўрнига эга бўлишни истаётган жамоа сафига бориб қўшилдингиз.
– «Газовик»ни мақсади икки йиллардан кейин кучлилар сафига қўшилиш. Бу борада ҳозир ўзига яраша пойдевор қўйиб, футболчиларга ҳам шароитларни яратишга ҳаракат қиляпти.

– Мухлислар Ўзбекистон чемпионатида ўзлари кутган Санжар Тусуновни кўрмаганларига сабаб нима бўлди?
– Ўз имкониятим даражасида ўйнай олмаганлигимга асосий сабаб жароҳатлар ҳам бўлди. Ҳамма ўйинда ҳам тўлиқ ўйнай олмадим. Ундан ташқари Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларидан кейин ўйинимиз бироз чиқмади. Аммо ички чемпионатга пас назар билан қарамадим.

– 5 балли тизимда Ўзбекистон чемпионатига баҳоингиз.

– Юқоридаги 4-5та жамоага 4 баллга мос. Баъзи жамоаларга бордик, стадион ёритгичлари ишламайди. Баъзи ерларда иссиқ сув йўқ. Жазирама иссиқда ечиниш хоналарида етарлича шариот йўқ.
 
Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди
Фото: Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика