Каземиро: "Хойлунддан бирданига 30та гол кутиб бўлмайди"
07 янв 16:59
Янгиликлар
Каземиро: "Хойлунддан бирданига 30та гол кутиб бўлмайди"
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Каземиро жамоадоши Расмус Хойлунднинг жамоада катта муваффақият қозонишига ишонмоқда.
"У ҳали ёш болакай, бирданига босим остига олиб бўлмайди. Одамлар у бирданига 30та гол уришини кутишмоқда. У ҳали ёш, устига-устак Премьер-лигадаги илк мавсумини ўтказяпти.
Унинг танлаган йўналишидан мамнунман. Гап шундаки, "Арсенал" билан қийин рақибларга қарши ўйнаш осон эмас. У майдонга тушганидан кейин масъулиятни бўйнига олишга ҳаракат қилди.
Ўйиндан ўйинга ривожланаётгани кўриниб турибди. Расмус - масъулиятли йигит, муваффақият учун ҳаракат қилади. Мақсадлари ва вазифаларини ҳисобга олсак, у ушбу клубнинг буюк футболчиларидан бирига айлана олади", - деди Казеимро.
Фикрлар